язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2002 й. 413-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2002 й.

N 413


СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техника базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.


4. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Юридик шахслар учун суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича йиллик харажатлар нормативи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган тушум йиллик ҳажмининг икки фоизи миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 22-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 ноябрдаги

413-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 12-сон, 45-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Парвозларда қатнашувчи учувчилар - техник ходимлар таркибининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида" 1993 йил 29 декабрдаги 612-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини белгилаш тўғрисида" 1994 йил 3 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 26-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 12-сон, 55-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кредитлар қайтарилиши ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши ҳамда фьючерс контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 9 апрелдаги 179-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 16-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 29 июлдаги 321-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, сут ва чорва маҳсулотлари  харид қилишга шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида қилиниши учун жавобгарликни суғурта қилиш тўғрисида" 1999 йил 25 мартдаги 132-сон қарори.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 ноябрдаги

413-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):

муқаддимада "суғурта тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-бандда:

"шахсий" сўзи чиқариб ташлансин;

банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита суғурталовчилар ҳисобланадилар";

2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, вакил қилинган суғурталовчи суғурта суммаси тўлайди";

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;

бир суғурта қилинувчига бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи - 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади";

4-банддан "шахсий" сўзи чиқариб ташлансин.

Қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-бандлар билан тўлдирилсин:

"41. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни мазкур қарорда белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошласин.

42. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта заҳиралари воситалари "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта заҳиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин".


III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест Интернешнл", "Ўз-АИГ" қўшма суғурта компанияларини ва "АИГ-Ўзбекинвест" агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорида:

муқаддимада "Суғурта тўғрисида" сўзлари "Суғурта фаолияти тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда "тижорат таваккалчиликларини умумий суғурта қилиш ҳамда чет эллик ва мамлакатимиз инвесторлари ҳаётини суғурта қилиш соҳасида суғурта хизматлари, шу жумладан эркин муомаладаги валютадаги тўлов билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


IV. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида" 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон қарорида:

қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида";

муқаддимада "Суғурта тўғрисида" ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан" сўзлари "Давлат солиқ хизмати тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банд чиқариб ташлансин;

2-7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилансинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.

4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.

5. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2003 йил 1 январдан бошласин.

6. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта заҳиралари маблағлари 2003 йил 1 февралгача "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатларни ва суғурта заҳиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин".

VII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 28 февралдаги 113-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 8-модда):

2-бандда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг раиси" сўзлари "Макроиқтисодиёт ва статистика вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

қарорга иловада:

9.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9.2. Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг бошқа турларини амалга оширади";

9.4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга оширади";

16-бандда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раиси" сўзлари "Макроиқтисодиёт ва статистика вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банддан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин.


VIII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида" 1997 йил 6 мартдаги 125-сон қарорида:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг суғурта ҳимояси "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилансин.

Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши суғуртасининг ва фьючерс контрактлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳамда суғурта тарифларининг миқдорлари: банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича 2,5% миқдорида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлар бўйича бериладиган маблағларнинг суғуртаси суғурта суммасининг 1 фоизи миқдорида бўлган схемаларга розилик берилсин";

3-банд чиқариб ташлансин;

4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, унинг ижро этувчи аппаратининг тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади";

1, 4, 5 ва 5а-иловалар чиқариб ташлансин;

2 ва 3-иловалар тегишли равишда 1 ва 2-иловалар деб ҳисоблансин.

X. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 24-модда):

муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суғурта соҳасидаги муносабатларнинг давлат томонидан тартибга солиниши мақсадларида ва "Суғурта" фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";

2-илованинг 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

бажарилиши мажбурий бўлган тўлов лаёқати нормаларини ва уларни аниқлаш тартибини, алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчиларнинг мажбуриятлари чекланган йўл қўйиладиган миқдорини ҳисоблаб чиқиш методикасини ҳамда мажбуриятларнинг жами миқдорини, суғурталовчиларнинг тўловга лаёқатлилиги бўйича ахборот бериш тартиби ва муддатларини белгилаш;

суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, тўловга лаёқатлиликнинг белгиланган нормативларини ва уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган бошқа талабларни таъминлаш;

суғурталовчилар томонидан суғурта заҳиралари маблағлари шакллантирилиши ва жойлаштирилиши бўйича ҳисобот юритиш тартибини, ҳисоботлар тузишни белгилаш;

суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерга қўйиладиган бажарилиши мажбурий бўлган малака талабларини белгилаш;

суғурталовчилар томонидан молиявий ҳисобот берилиши шакллари, тартиби ва муддатларини белгилаш;

суғурталовчилар томонидан суғурта заҳиралари ҳосил қилиш ва жойлаштириш тартиби ва шартларини белгилаш;

суғурталовчилар томонидан суғурта ҳодисалари бошланишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича тадбирлар маблағ билан таъминланиши тартиби ва шартларини белгилаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал қатнашчиларининг фаолиятини текшириш ва аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензиялари амал қилишини тўлиқ ёхуд суғуртанинг айрим турлари (даражалари)га нисбатан тўхтатиб туриш, шунингдек уларнинг амал қилишини тўхтатиш;

ҳар бир молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ой ўтгач суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича фаолият тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек молиявий йил мобайнида суғурта бозорининг фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини эълон қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

4. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

суғурталовчилар томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ва уларнинг ҳисоботлари ишончлилигини, шунингдек улар учун белгиланган тўловга лаёқатлилик кўрсаткичлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари таъминланишини текшириш;

суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш;

ўз ваколатлари доирасида суғурталовчилар ишини методик таъминлаш;

суғуртанинг мажбурий турлари бўйича суғурта қилиш қоидалари (шартлари) ва суғурта тарифлари белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб суғурта муносабатларининг барча қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича норматив ҳужжатлар ва методик материалларни ишлаб чиқиш;

суғурта фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун вазирлик раҳбариятига киритиш;

суғурталовчилар тугатилган ва қайта ташкил этилган тақдирда суғурта қилдирувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

республикада суғурта фаолияти ривожланишининг ҳолати ва тенденцияларини таҳлил қилиш;

суғурта фаолияти бўйича мутахассисларни касбга тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга доир тадбирларни амалга ошириш, суғурта фаолияти масалалари бўйича семинарлар ва конференциялар ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари орқали суғурта фаолияти масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича фуқароларнинг таклифлари ва сўровларини кўриб чиқиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш".


XI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон 70-модда):

2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақим этилади";

илованинг 1-банди иккинчи хатбошидан "Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига" сўзлари чиқариб ташлансин.


XII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида" 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда):

1-банднинг тўртинчи хатбошига "йиғимларининг" сўзидан кейин "(суғурта мукофотларининг)" сўзлари қўшилсин.

2-бандда "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг ... полиси мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари "қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада:

"илованинг номланишида "суғурта тўловлари" сўзлари "суғурта мукофотлари" сўзлари билан алмаштирилсин, "мажбурий" сўзи эса чиқариб ташлансин;

жадвалда "суғурта тўловлари" сўзлари "суғурта мукофотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-иловада:

2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.2. "Суғурталовчи" - суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қопламаси (суғурта суммаси) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи, тегишли турдаги суғуртани амалга оширишга лицензияга эга бўлган юридик шахс";

2.7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.7. "Суғурта мукофоти" - суғурта шартномаси тузишда суғурталанувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган тўлов";

4.1-бандда "суғурта тўловлари" сўзлари "суғурта мукофотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

6.3-бандда "суғурта тўловлари" сўзлари "суғурта мукофотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг номланишида ва 8.1, 8.2, 8.3-бандларда "суғурта тўловлари" сўзлари "суғурта мукофотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

8.4-бандда "ҳисоблаб чиқилган суғурта тўлови" сўзлари "ҳисоблаб чиқилган суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин.


XIII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида" 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда):

1-бандда "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг ... полиси мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари "қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари билан алмаштирилсин;

2 ва 3-бандларда "суғурта тўловлари" сўзлари "суғурта мукофотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

XV. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарори билан тасдиқланган "Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғурта қопламаси бериш тартиби"да:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тижорат ташкилотлари ҳисобланган ва экспорт контрактларини суғурта қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар суғурта ташкилотлари деб эътироф этилади.

Молия вазирлиги полислардан ваколатли банклар томонидан экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатишда фойдаланиш учун сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурта қилишга полислар беришга вакил қилинган суғурталовчилар рўйхатини белгилайди";

4-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти контракт мажбуриятларини бажариш бўйича хорижий харидорнинг жавоб тариқасидаги кафолатини ёки кафолатини талаб этишга ҳақлидир";

8-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"экспорт контрактини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан экспорт қилувчига ёки суғурта ташкилотига контракт мажбуриятлари бажарилиши бўйича кафолат ёки кафиллик тақдим этилишини талаб этишга ҳақлидир";

йигирманчи хатбошида "кафил" сўзидан кейин "ёки кафиликка ўтувчи" сўзлари қўшилсин;

йигирманчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:

"Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта зарари қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликни қоплаш)";

йигирма биринчи  хатбошида "хорижий харидор банкига" сўзларидан кейин "-Қарз олувчига" сўзи, "тўғридан-тўғри хорижий харидорга" сўзларидан кейин "-Қарз олувчига" сўзи қўшилсин;

ўттизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кредит битимини амалга оширишдаги таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти қарз олувчи томонидан кредитор банкка ёки суғурта ташкилотига кредит бўйича мажбуриятлар бажарилиши юзасидан кафолат ёки кафиллик берилишини талаб қилишга ҳақлидир";

ўттиз учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қарз олувчи томонидан экспорт контракти суммасининг камида 15 фоизи тўланиши";

қирқ биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан зарарнинг қайтарилиши чора-тадбирлари кўрилиши (суғурта ташкилоти томонидан тўланган суғурта қопламаси суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қайтариш)";

9-банддан "сўмларда ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Суғурта тўлови (суғурта мукофоти) тўлаш тузилган суғурта шартномасига мувофиқ амалга оширилади";

13-банд чиқариб ташлансин;

14-банд 13-банд деб ҳисоблансин;

13-бандда:

"г", "д" ва "е" кичик бандларида "3 ой" сўзи "6 ой" сўзи билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

А, Б ва В-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:





А-илова


Экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш схемаси (банк кредитлари жалб қилинмасдан тўловни кечиктириш шартларида амалга ошириладиган экспорт контрактлари)

1


Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Экспорт контракти тузиш

Контрактни рўйхатдан ўтказиш

2

Суғурта ташкилоти


- Экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган контрактни суғурта қилишга берилган буюртманомани кўриб чиқиш

- Таваккалчилик даражасини баҳолаш

- Суғурта қопламаси бериш имконияти тўғрисида (ёки рад этиш тўғрисида) хулоса тайёрлаш

Хорижий харидорнинг кафолати/кафиллиги


3

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан контракт бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кафолати ёки кафиллигини талаб қилишга ҳақлидир


Контракт қийматининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



4

Суғурта ташкилоти


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи




- Суғурта шартларини келишиш

- Суғурта қопламаси бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш

- Суғурта тўлови тўлаш ва суғурта ташкилоти мажбуриятлари кучга кириши


5

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Тузилган контракт шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш ташкил этилиши

Божхона расмийлаштируви учун ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома бериш

6

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки




Тузилган контракт  шартларига мувофиқ хорижий харидор томонидан маҳсулот ҳақининг экспорт қилувчига тўланиши



Олинган технологиялар, товарлар ва хизматлар учун  ҳақ тўлаш рад этилган ёки контрактда кўрсатилган муддатларда хорижий харидор ҳақ тўлай олмаган тақдирда (суғурта ҳодисаси)


7

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Суғурта воқеаси бошланганлиги тўғрисидаги билдиришнома


8

Суғурта ташкилоти


Даъволарни ўрганиш ва суғурта қопламаси тўлаш ҳақида асосланган қарор қабул қилиш


9

Суғурта ташкилоти

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи




- Зарарлар бўйича регресс талаблар ҳуқуқини бериш

- Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта қопламаси қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта суммаси доирасида экспорт қилувчи томонидан кўрилган зарар суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қоплаш)





Б-илова


"Маҳсулот етказиб берувчининг кредити" типи бўйича экспорт контрактлари бўйича тижорат банклари кредитларини суғурта қилиш схемаси


1


Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Хорижий харидорнинг кафолати/кафиллиги


Маҳсулот етказиб беришга экспорт контракти лойиҳаси

Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан контракт бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кафолати ёки кафиллигини талаб қилишга ҳақлидир


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи






2

Суғурта ташкилоти


Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки

- Экспорт кредитига суғурта қопламаси берилиши учун тақдим этилган ариза

- Суғурта қопламаси бериш имконияти тўғрисида (ёки рад этиш тўғрисида) хулоса тайёрлаш


- Лойиҳани экспертиза қилиш, қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш

- Мулоҳазалар, лойиҳани маблағ билан таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги дастлабки маъқулланилиши, кредит битими лойиҳаси тақдим этилиши

3

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи

Ташқи иқтисодий алоқа-лар бўйича агентлик, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


- Суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчи банкининг мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етказиб беришга контракт тузиш

- Суғурта ташкилотининг талабига кўра кафолат ёки кафиллик бериш

Контрактларни рўйхатдан ўтказиш

4.

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки






- Мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда кредит битимини имзолаш

- Маблағ билан таъминлашнинг бошланиши



5

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Суғурта ташкилоти






- Хорижик шерик (харидор) томонидан тақдим этилган кафолат ёки кафилликни бериш

- Суғурта қопламаси бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш

- Суғурта тўлови тўлаш ва суғурта ташкилоти мажбуриятларининг кучга кириши



6

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерик (харидор)






1 йилдан ортиқ муддатга кредит берилганда контракт қийматининг 15 фоизи миқдорида аванс тўлови тўлаш



7

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки



Тузилган контракт шартларига мувофиқ хорижий шерик (харидор)нинг манзилига маҳсулот етказиб бериш


Қарз мажбуриятлари ҳисобини юритиш

8

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи






Тузилган контракт шартларига мувофиқ хорижий шерик (харидор) томонидан ўзбекистонлик экспорт қилувчига маҳсулот нархининг тўланиши




Суғурта ҳодисаси

Сиёсий ва тижорат таваккалчиликлари оқибатида контракт бўйича мажбуриятларнинг хорижий харидор томонидан бажарилмаслиги



9

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Суғурта воқеаси бошланганлиги тўғрисида билдиришнома

- Даъволарни ўрганиш ва суғурта қопламаси тўлаш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш



10

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки

обслуживающий экспортера


Суғурта ташкилоти






Зарарлар бўйича регресс талаблар ҳуқуқини бериш



11

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






Суғурта қопламаси тўлаш (суғурта суммаси доирасида), рад этилган тақдирда эса - асосланган жавоб бериш



12

Суғурта ташкилоти, ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерикнинг (харидорнинг)

кафили/кафилга ўтувчиси






Суғурта ташкилоти ва ўзбекистонлик экспорт қилувчи суғурта қопламаси қайтарилиши чора-тадбирларини кўради (суғурта суммаси доирасида экспорт қилувчи томонидан кўрилган зарар суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қоплаш)






В-илова


"Маҳсулот етказиб берувчининг кредити" типи бўйича экспорт контрактлари бўйича тижорат банклари кредитларини суғурта қилиш схемаси

1

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерик (харидор)






Маҳсулот етказиб беришга экспорт контракти лойиҳаси



2

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки


Хорижик шерик (харидор) ёки хорижий харидорнинг банки

Қарз олувчи






Кредит битими лойиҳаси



3

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Экспорт кредитига суғурта қопламаси берилиши учун тақдим этилган ариза

- Суғурта қопламаси бериш имконияти тўғрисида (ёки рад этиш тўғрисида) хулоса тайёрлаш

- Кредит битимига, кафиллик матнига ва экспорт контрактига нисбатан мулоҳазалар ва таклифлар



4

Хорижий шерик (харидор)


Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик, экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки экспортера



Суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчи банкининг мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етказиб беришга контракт  тузиш


Контрактни рўйхатдан ўтказиш

5

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Қарз олувчи






Мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда кредит битимини имзолаш



6

Суғурта ташкилоти


Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки экспортера


Қарз олувчининг кафолати/кафиллиги



Суғурта ташкилотининг талабига кўра кафолат ёки кафиллик бериш


Таваккалчилик дара-жасидан келиб чиқиб суғурта ташкилоти хорижий харидор томонидан контракт бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кафолати ёки кафилли-гини талаб қилишга ҳақлидир

7

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Суғурта қопламаси бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш

- Суғурта тўлови тўлаш ва суғурта ташкилоти мажбуриятларининг кучга кириши



8

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Қарз олувчи






Қарз олувчи томонидан экспорт контракти суммасининг камида 15 фоизи тўланиши



9

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Қарз олувчи






Маблағ билан таъминлаш бошланиши



10

Ўзбекистонлик экспорт қилувчи


Хорижий шерик (харидор)






Тузилган контракт шартларига мувофиқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот хорижий шерик (харидор) манзилига етказиб берилишини ташкил этиш



11

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Қарз олувчи






Тузилган кредит битими шартларига мувофиқ хорижий харидор (банк) - Қарз олувчи томонидан кредитнинг қайтарилиши




Суғурта ҳодисаси

Сиёсий ва тижорат таваккалчиликлари оқибатида хорижий харидор, хорижий харидорнинг банки - Қарз олувчи томонидан кредит битими бўйича мажбуриятларнинг томонидан бажарилмаслиги



12

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки экспортера


Суғурта ташкилоти






Суғурта воқеаси бошланганлиги тўғрисида билдиришнома



13

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






Зарарлар бўйича регресс талаблар ҳуқуқини бериш



14

Экспорт қилувчига хизмат қилувчи тижорат банки


Суғурта ташкилоти






- Даъволарни ўрганиш ва суғурта қопламаси тўлаш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш

- Суғурта қопламаси тўлаш (суғурта суммаси доирасида), рад этилган тақдирда асосланган жавоб бериш



15

Қарз олувчи, қарз олувчининг (хорижий харидор ёки хорижий харидор банкининг  кафолатчиси ёки кафили


Суғурта ташкилоти






Суғурта ташкилоти ва экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки зарарни қайтарилиши бўйича чора-тадбирлар кўради (суғурта суммаси доирасида экспорт қилувчи томонидан кўрилган зарар суммасига муқобил бўлган нобудгарчиликларни қоплаш)




"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 72-модда.