Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2013 йил якунларига кўра ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 5-сон, 2014 йил 4 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2013 ЙИЛ ЯКУНЛАРИГА КЎРА

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ

ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА

ДОИР ТУШУНТИРИШЛАР


Ўтган йили биз биринчи, иккинчи ва учинчи чораклар якунлари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни* чоп этган эдик. Мазкур сонда "Norma Ekspert" мутахассисларининг тушунтиришларини эътиборингизга ҳавола этамиз, улар сизга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича йиллик ҳисоботларни тайёрлаш ва топширишда ёрдам беради.



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

q Маълумотларга 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 3-илова);

q Маълумотларга 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

Шуни эслатиб ўтамизки, 3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди - улар фақат йил якунлари бўйича йиллик Маълумотлар билан бирга ДСИга топширилади. Тегишинча, 2013 йил учун солиқ тўловчилар солиқ органларига Маълумотларнинг ўзини ва уларга 1-4-иловаларни йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қуйидаги муддатларида:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари - 2014 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (давлат мулкини бошқариш органлари ва бюджет ташкилотлари бундан мустасно) - 2014 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай топширишлари керак бўлади.

Қуйида 2013 йил учун ЖШДС бўйича шаклларни тўлдиришга доир тушунтиришлар келтирилади. Маълумотларда айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловаларнинг кўрсаткичларидан фойдаланилади, шу сабабли дастлаб уларни тўлдириш керак. Бизнинг тавсияларда эса тушунтиришлар изчил равишда берилади - аввал Маълумотлар, сўнгра уларга иловалар.


Мазкур тушунтиришлар "Norma Ekspert" мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналиб, "Практическое налогообложение" ("Амалий солиқ солиш") ва "Малое предприятие: учет, налоги, право" ("Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ") электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган. Уларни "Norma" газеталари бирлашган таҳририяти" МЧЖ ёки "Norma Ekspert" ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.



ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ

ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР


001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, кўрсатилади.

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси, бундан кейин - СК).

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи қолган шахсларнинг (ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар) сони ажратилади. Шуни қайд этиш керакки, корхона асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи ҳар бир жисмоний шахс бўйича ДСИга белгиланган шаклдаги Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномани солиқ даври якунлангандан кейин 30 кун давомида, яъни 2013 йил учун - 2014 йилнинг 31 январига қадар тақдим этиши керак.

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси - ялпи даромад кўрсатилади (СКнинг 171-178-моддалари). Унинг кўрсаткичи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхона ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади.

СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди. Булар қуйидагилардир:

q меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;

q касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно;

q ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;

q диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар;

q ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари;

q ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш харажатлари;

q хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўловлари:

тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда - темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30%идан ошмайдиган миқдорда;

уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда - қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар;

q қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар):

доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар);

хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан хизмат сафарлари мустасно;

дала таъминоти;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва нормалар бўйича бошқа компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан СКнинг 174 ва 178-моддаларида кўрсатилганлари мустасно;

q меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги тўловлар;

q боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги тўловлар;

q талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистоннинг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар;

q мол-мулкни суғурта қилиш ва (ёки) ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга тўланадиган суғурта мукофотлари;

q юридик шахсдан - иш берувчидан ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар;

q ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари.

005-сатрда 004-сатрдан иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаган шахснинг ёзма аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ажратилади (Маълумотларга 3-иловани тўлдириш бўйича тушунтиришларда батафсил ёритилган).

006-сатрда СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этиладиган даромадлар суммаси кўрсатилади. Солиқ солишдан озод этилган даромадлар Маълумотларга 4-иловада имтиёзлар турлари бўйича алоҳида расшифровка қилинади.

007-сатрда қуйидаги даромадларни чегирган ҳолда ялпи даромаддан келиб чиқиб белгиланадиган ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади:

корхона СКнинг 184-моддасига мувофиқ ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар;

СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ даромадлар солиқ солишдан озод этилган.

Ушбу сатрнинг қиймати қуйидаги формулага кўра аниқланади:

007-сатр = 004-сатр - 005-сатр - 006-сатр.

008-011-сатрларда 007-сатрдан ЖШДСнинг қандай ставкалари қўлланилишига қараб даромадлар алоҳида ажратилади.

008-сатрда 007-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. 2013 йил 1 январдан шкала бўйича ҳисоблаб чиқариш учун 1 январь ҳолатига кўра амал қилган ЭКИҲ - 79 590 сўм қабул қилинган. Шунинг учун йил давомида ЭКИҲнинг ошиши (2013 йилнинг 15 августидан - 91 530 сўм, 15 декабрдан - 96 105 сўм) ҳисобга олинмайди.

2013 йил декабрь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобида қуйидаги шкала қўлланилади:

Солиқ солинадиган

даромаднинг миқдори (сўм)


Солиқ суммаси (сўм)


4 775 400 (5 х 955 080) сўмгача


даромад суммасидан 8%


4 775 401 сўмдан 9 550 800 (10 х 955 080) сўмгача


382 032 сўм + 4 775 400 сўмдан ошувчи суммадан 16%


9 550 801 сўмдан ва ундан юқори


1 146 096 сўм + 9 550 800 сўмдан ошувчи суммадан 22%


      

009-сатрда 007-сатрдан тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар кўрсатилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди). Cолиқ солишдан озод этилган дивидендлар ва фоизлар мазкур сатрда кўрсатилмайди.

010-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг кам ставкасида (2013 йилда - 8%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. СКнинг 181-моддасига мувофиқ уларга қуйидаги даромадлар киради:

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасидаги;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган, 8.10.2013 йилдан бошлаб - 7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон Қонунга асосан шу санадан эътиборан солиқ солишдан озод этилган пахта йиғим-терими бўйича бу ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар бундан мустасно;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган;

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги;

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган.

011-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (2013 йилда - 22%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. Улар, одатда, асосий бўлмаган иш жойида ҳисобланган, олувчининг аризасига кўра энг юқори ставкада солиқ ушланган даромадлардир. Эслатиб ўтамизки, СКнинг

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск