язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2005 й. 136-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Пленумининг

23.12.2005 й. 136-сон Қарорининг

олдинги таҳрири





ЎзР ОХС Пленумининг 23.12.2016 й.

307-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. (ЎзР ОХС Пленумининг 05.12.2013 й. 255-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ОХС Пленумининг 17.06.2016 й.

299-сон Қароридан олдинги таҳрири



15.2-банднинг олдинги таҳрири


15.2. Кассация инстанцияси суди даъво аризасини (аризани) қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни бекор қилган тақдирда, ХПК 172-моддасининг учинчи қисмига мос ҳолда иш ажрим ва (ёки) қарор бекор қилинган суд инстанциясига кўриш учун ўтказилади. (ЎзР ОХС Пленумининг 30.09.2015 й. 286-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР ОХС Пленумининг 30.09.2015 й.

286-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигани аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилади ва янги қарор қабул қилади.




ЎзР ОХС Пленумининг 19.06.2015 й.

284-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Кассация инстанцияси суди ХПК 149-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўшимча қарор қабул қилишга ҳамда ХПКнинг 150-моддасига мувофиқ ўзи қабул қилган қарорни тушунтириб беришга, йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатишга ҳақли.




ЎзР ОХС Пленумининг 28.11.2014 й.

271-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. ХПКнинг 173-моддасига мувофиқ, хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти беришга, прокурор эса, ишда иштирок этишидан қатъи назар, кассация протести келтиришга ҳақлидир.



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган ҳолларда бу шахслар ҳам ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ бундай ҳал қилув қарори, қарор устидан ХПКда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.




ЎзР ОХС Пленумининг 05.12.2013 й.

255-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, ХПК 180-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари қатъий бўлиб, уларни кенгайтирилган тарзда талқин қилишга йўл қўйилмайди.

Бир вақтнинг ўзида бир неча ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, қарорлар, шунингдек қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) ХПКнинг 173-моддаси мазмунига кўра кўрмасдан қолдирилади.

Кассация шикояти (протести) хўжалик судига ўтказиб юборилган апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан апелляция шикояти (протести) берилгандан кейин келиб тушган ва бу илтимоснома қаноатлантирилган ҳолларда кассация шикояти (протести) ХПКнинг 173-моддасига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади.

Кассация шикоятининг (протестининг) қайтарилиши ёки кўрмасдан қолдирилиши шикоят берувчининг кейинчалик хўжалик судига ўз ҳуқуқларининг бузилганлиги юзасидан, агар апелляция инстанциясида қарор, ажрим қабул қилингандан сўнг уни беришга асослар мавжуд бўлса, яна кассация шикояти (протести) билан мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариш ёки кўрмасдан қолдириш ҳақидаги биринчи инстанция суди судьясининг ажрими устидан бир ой муддат ичида кассация инстанцияси судига шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ажримда кассация шикоятини (протестини) кўриш вақти ва жойи кўрсатилади. Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга, кассация протестини келтирган прокурорга, шунингдек ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ шикоят берган шахсга юборилади.



19-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жиноят аломатлари аниқланганда кассация инстанцияси суди жиноят иши қўзғатишга ёки жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун зарур ҳужжатларни прокуратура органларига юборишга ҳақли.