язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қимматли қоғозлар бозори/ Инвестиция фондларининг бошқаруви компанияси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 25.09.1998 й. 410-сонли қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 сентябрдаги

410-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инвестиция фондларининг

бошқарувчи компанияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида инвестиция фондларининг бошкарувчи компанияларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил килиш ва тугатиш тартибини белгилайди.


2. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияларини ташкил этиш ва, уларнинг фаолияти "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқукларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси конунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон, "Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом билан тартибга солинади.

3. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси (БК) Инвестиция фондлари (ИФ)нинг ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ)нинг инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятни, шунингдек қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга оширувчи инвестиция ташкилотидир.


4. Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган, мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. У фонд топшириғига биноан ва унинг номидан ўз тасарруфига берилган кимматли қоғозларни; қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини; қимматли қоғозларни бошқариш жараёнида олинган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни ишончли бошқаришни; фонднинг кимматли қоғозлар портфелини шакллантиришни ҳамда ушбу портфелни диверсификациялаш бўйича хизматлар кўрсатишни; шунингдек фонд томонидан тузилган шартнома (контракт) шартларига мувофиқ фонд маслаҳатчиси функциясйни амалга оширади.

Кўрсатиб ўтилган операциялар инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси фаолиятининг асосий тури ҳисобланади.



II. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИ ТАШКИЛ

ЭТИШДА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ташқари, шунингдек улар томонидан таъсис этилган, устав фондида давлат улуши кўпи билан 25 фоизни ташкил қиладиган корхоналар бошқарувчи компанияларнинг таъсисчилари бўлишлари мумкин.

Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси депозитарий, давлат бошқарув органи, жамоат ташкилоти, шунингдек тобе шахс (шахслар) томонидан ташкил этилган корхона бўлиши мумкин эмас.


6. БК уставида инвестиция фондларини бошкариш унинг фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланиши тўғрисидаги қоида баён қилинган бўлиши керак.


7. Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси баланс қиймати бўйича баҳоланган, энг кам иш ҳақининг камида 5000 бараварига тенг суммадаги ўз моддий бойликларига эга бўлиши кёрак. Ушбу сумма фонд активларини бошқаришнинг бутун даври мобайнида камаймаслиги лозим. Бошқарувчи компаниянинг ўз моддий активлари суммаси фондлар билан иккинчи ва ундан кейинги ҳар галги контрактларни тузишда энг кам иш ҳақининг 200 бараварига тенг бўлган суммага кўпайиши керак.

БКнинг ўз сармояси миқдори, қуйидаги моддалар чегирилган ҳолда, бухгалтерия баланси пассивининг биринчи бўлими (ўз маблағлари манбалари) суммаси сифатида аниқланади:

мақсадли тушумлар ва фондлар; қилинадиган харажатлар ва тўловлар; келгуси даврлардаги даромадлар.

БК ўз моддий активларининг кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар

бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат килиш маркази томонидан йилнинг ҳар чорагида, БК тақдим этадиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилиб борилади.



III. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИНГ

РАҲБАРИЯТИГА ВА МУТАХАССИСЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


8. БК раҳбари функциясини амалга оширувчи мансабдор шахс олий маълумотга ва иқтисодиёт, молия ёки банк соҳаларида, инвестиция институтларида директор (бошқарувчи, менеджер) ёки унинг ўринбосари, юқорида кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотларнинг раҳбари ёки бўлими ёхуд бўлинмасининг мутахассиси лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши керак.


9. БК ижро этувчи органига кирувчи, ўзига ишониб топширилган фондни бевосита бошқариш ҳуқукига эга бўлган шахслар олий маълумотга, инвестицйя, молия ва (ёки) банк институтларида мансабдор шахс ва мутахассис сифатида камида 2 йиллик иш стажига, Марказ томонидан берилган БК мутахассиси ёки раҳбари малака аттестатига эга бўлиши керак.


10. Агар Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун БКга ҳужжатлар тақдим этиш санасида лицензия бекор қилинган вактдан буён уч йил ўтмаган бўлса, шахснинг тегишли фаолият турини амалга оширишга лицензияси бекор қилинган вақтда раҳбар функциясини амалга оширган ёки инвестиция, молия ва (ёки) банк институти ижро этувчи органи таркибига кирган шахс УК раҳбари функциясини амалга ошириши ёки ушбу компаниянинг ижро этувчи органи таркибига кириши мумкин эмас.


11. Ҳужжатларни, пул белгиларини, қимматли қокозларни соҳталаштирганлик, ўгирлаганлик ва бошқа ғаразли жинрятлар учун судланган шахслар бошқарувчи компания функциясини бажариши ёки унинг Кузатувчи кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас. Ушбу талабнинг бажарилишини назорат килиш рўйхатдан ўтказувчи орган ҳамда Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат килиш маркази томонидан амалга оширилади:


V. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИНГ

ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИ АКТИВЛАРИНИ

БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИ ШАРТЛАРИ


22. БК инвестиция фондлари активларини бошқариш бўйича фаолиятдан ташқари бошқа бирор-бйр фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.


23. БК инвестиция фондлари активларини бошқаришни БК билан ИФ, БК билан ХИФ ўртасида тузилган шартнома (контракт)га, ушбу Низомга, Марказнинг норматив ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунларига мувофиқ амалга оширишга мажбурдир.

Фондни таъсис этиш босқичида бошқарувчи компания билан шартномани Муассислар кенгаши раиси тузади. Ушбу шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий йирилишида тасдиқлангандан кейин бошқарувчи билан шартнома фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси билан қайтадан тузилади.


24. Бошқарувчи компаниянинг инвестиция фонди билан шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

шартнома томонларининг номи; шартнома предмети; томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

инвестициялар мақсади, инвестиция сиёсати йўналишлари, инвестиция фаолиятидаги чеклашлар кўрсатилган инвестиция декларацияси; БК фаолиятидаги чеклашлар; мукофотлаш ва БК харажатларини коплаш; инвестйция фонди харажатларини қоплаш;

шартноманинг амалда бўлишини тўхтатиш асослари ва шартлари; томонларнинг жавобгарлиги; Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошка қоидалар.

Инвестиция фонди ва бошқарувчи компания ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Ресцубликаси Давлат мулки кўмитаси томонидан белгиланган тартибда Инвестиция фондининг бошқарувчи компания билан фондни бошқариш тўғрисидаги Намунавий контрактига ёки Хусусийлаштириш инвестиция фондининг бошқарувчи компания билан фондни бошқариш тўғрисидаги Намунавий -контрактига мувофиқ тузилади.


25. Бошқарувчи компания инвестйция фондлари активларини бошқаришни амалга оширишда ушбу фондлар номидан ҳаракат килади. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган контрактда фонднинг БК сифатида иш олиб боришини, инвестиция фондининг номини кўрсатишга мажбурдир.

Бршқарувчи компания инвестиция фонди активларини бошқаришни ушбу фондлар акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбурдир.


26. Бошқарувчи компания фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши бошқарувчи компания тузадиган битишувлар рўйхатини белгилашга, шунингдек битишувлар тури ва ҳажмларини чеклашга ҳақлидир.



VI. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Бошқарувчи  компания фонд  активларини  бошқариш  бўйича  барча фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:

акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказади;

фонд акциядорлари умумий йирилишлари ва Кузатувчи кенгаш мажлислари баёнларини юритади;

фонд акциядорлари реестрининг депозитарий томонидан тўғри юритилишини назорат қилади;

фонднинг барча йиллик ва бошқа ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқади;

фонднинг соф активлари қийматига доир маълумотларни устав талабларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси конунларига мувофиқ аниклайди ва эълон қилади;

акцияларининг эгаси фонд ҳисобланадиган акциядорлик жамиятларига нисбатан акциядорларнинг барча ҳукукларини фонд номидан амалга оширади;

фонд активларини ташкил этадиган пул маблағларини фонднинг банклардагй счётларига жойлаштиради.

Инвестиция фондлари тўғрисида Низомда ва Хусусийлаштириш инвестйция фондлари тўғрисида Низомда мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига, молиявий ҳисоботларга оид ахборотни ҳамда реклама тусидаги материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни устав талабларига ва .амалдаги қонунларга мувофиқ назорат қилади ва амалга оширади;

фонднинг Кузатувчи кенгашига инвестиция сиёсати бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади;

фондга БК билан ИФ, БК билан ХИФ ўртасида тузилган контрактга биноан бошка хизматлар кўрсатади.


28. Бошқарувчи компания:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ фонднинг бухгалтерия ҳисоботини, шунингдек барча хужжатлари ва ҳисоботларини юритишни;

қимматли коғозларига фонд инвестицияларни амалга оширган барча акциядорлик жамиятларидаги бошқарув органларида фонд номидан вакилликни;

фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотларнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек фонд инвестицияларини бошқариш учун бошкарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатиш учун (хизматлар кўрсатиш даврида ҳам, ушбу давр ўтгандан кейин ҳам) фонд. инвестицияларига оид ахборотларнинг махфийлигини сақлаш юзасидан кафолатлар олиш мақсадида тегишли чоралар кўради (шу жумладан махфийлик тўғрисида контрактлар тузади);

фонд ҳужжатларининг сақланишини ва тўрри расмийлаштирилишини;

эълон қилинган дивидендларнинг фонд акциядорларига ўз вақтида ва тўлик тўланишини таъминлайди.


29. Бошкарувчи компания қуйидаги ҳуқуқларга эга: чекланган микдордаги фондлар инвестицияларини бошқариш;

фондлар номидан қимматли қоғозлар бўйича битишувлар тузиш, фондларнинг пул мабларларини, уларни қимматли қоғозларга инвестициялаш учун, тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, уставга ва инвестиция декларациясига мувофиқ фондлар активлари бўйича бошқа битишувларни амалга ошириш;

банк ҳужжатларини ва фонднинг молия-хўжалик фаолияти билан боглиқ бошқа хужжатларни фонд билан тузилган шартнома (контракт)га биноан фонд номидан имзолаш;

фонд акцияларини чиқаришни ҳисобга олишга ва активларини жойлаштиришга оид, депозитарий учун мажбурий бўлган фармойишлар чиқариш;

фондларнинг пул маблагларидан, инвестиция фондларининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги қоидаларга, инвестиция декларациясига ва инвестиция фондлари фаолиятини чеклашларга мувофиқ, фондлар фаолияти билан боглиқ харажатларни маблар билан таъминлаш учун фойдаланиш;

фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида, овоз бериш хукукисиз битта вакилга эга бўлиш, мажлисларнинг бошқарувчи компаниянинг фаолияти ёки унинг билан фондларни бошқариш тўғрисида контракт тузиш шартлари билан борлиқ масалалар бўйича муҳокама ёки 'овоз бериш даврлари бундан мустасно;

фонд уставига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ акциядорларнинг ҳамда Кузатувчи кенгашнинг навбатдан ташқари умумий мажлисини чақиришни талаб қилиш;

банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқукини ёки бошкарувчи компаниянинг тузилган контракт ва фонд уставига мувофиқ ўз мажбуриятларини фонд номидан бажариши учун бошқа ваколатларни (ишончнома бериш йўли билан) беришни фонднинг Кузатувчи кенгашидан талаб килиш.


30. Бошқарувчи компания:

устав қоидалари, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши кдрорлари, мазкур Низом, шунингдек Узбекистон Республикасининг бошка қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестициялар ва қимматли қоғозлар портфелини, шунингдек фонднинг бошқа мол-мулкини самарали бошкаришни таъминлаш ва фондлар акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун мумкин бўлган барча ҳаракатларни кўриш;

операцияларни, шу жумладан фонднинг акциялари ёки киймати унинг охирги йил баланс ҳисоботига мувофиқ фонд активлари кийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлган бошқа активлари билан олди-сотди битишувларини амалга оширишда фонд Кузатувчи кенгашининг ёзма равишдаги розилигини олиш;

инвестиция институти билан уставга мувофиқ фонд акцияларига обуна ўтказиш юзасидан зарур тайёргарлик ишларини ўтказиш ва унга обуна натижасида олинган барча маблағларни фонд счётига кечиктирмай ўтказиш мажбуриятини юклаш;

фондга тегишли бўлган барча нақд пулларни, мавжуд чеклар ва нақдинасиз тўловларни фонд.банк счётига дарҳол ўтказиш;

фонднинг банк счётидан маблагларни ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқномаларини, ушбу топшириқномаларни банкка тақдим этишдан аввал депозитарийга имзолаш учун такдим этиш;

ҳар бир молиявий чорак тугагандан сўнг 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга фонднинг шу даврдаги иши тўғрисида:

а) фонднинг ҳисобот даврининг бошидаги ва охиридаги бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадларнинг фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;

б) ҳисобот даврида махсус давлат кредитларининг олиниши, фойдаланилиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисобот;

в) Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида ва ИФ ёки ХИФнинг қимматли қоғозлари ва бошка активлари билан амалга оширилган битишувлар рўйхати;

г) ИФ ёки ХИФ маблаглари ҳисобидан ҳисобот даври давомида бошқарувчи компания томонидан қилинган харажатлар тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳисоботдан иборат ҳисобот тақдим этиш;

Кузатувчи кенгашни бошқарувчи компания раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;

Кузатувчи кенгашга акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасидан 30 кун олдин фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботини, шу жумладан соф активлар қиймати тўғрисида ҳисоботни, махсус давлат кредитларининг олиниши, фойдаланилиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аник ҳолда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдикланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;

фондларнинг инвестиция портфелини ташкил этувчи барча активларни депозитарийда сақлаш;

фондлар акцияларй билан битишув бўйича нотўрри ҳисоб-китоб қилинган тақдирда мабларлар фонд счётига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;

Марказга ХИФларда бухгалтерия ҳисоботи хусусиятлари ҳақйдаги Низомда белгиланган ҳажмда ва муддатда ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.


31. Инвестиция фонди номидан Кузатувчи кенгаш:

бошқарувчи компаниянинг ёзма равишдаги талаби бўйича фонд активларинй бошқариш юзасидан контрактга фонднинг инвестиция декларацияси ва уставига, мувофик ўз вазифаларини бажариши учун унга (ишонч қоғози бериш йўли билан) ҳужжатларни имзолаш ҳукукини бериш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

фонд билан тузилган контракт бўйича бошқарувчи компания томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилишга мажбур.

Фонд ўз ихтиёрига кўра, контракт бошқарувчи компания томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, уни бекор қилиш хуқуқига эга.


32. Бошқарувчи компания эътиборсизлиги, фирибгарлиги ёки бошқарувчи компания томонидан қонун билан ман этилган бошка ҳаракатлари натижасида фондга етказилган зарарлар учун учун фонд олдида жавоб беради.



VII. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯ

ФАОЛИЯТИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР


33. Фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда бошқарувчи компания куйидаги ҳуқукларга эга эмас:

ИФлар ва ХИФлар фаолиятида қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган чеклашлар мавжуд бўлганда фонд номидан ҳаракатлар содир этиш;

Марказ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар таркибига бўлган талаблар бузилишига олиб келувчи битишувлар тузиш;

инвестиция портфелини ташкил этувчи фондлар активлари ҳисобига қайтариладиган карз маблағларини жалб килиш, хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўлов муддатини кечиктириш сифатида ХИФларга берилган махсус давлат кредитлари бундан мустасно;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активлардан ушбу фонд активларини бошқариш билан борлиқ бўлмаган ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш ёки учинчи шахс мажбуриятларини бажариш учун фойдаланиш;

ХИФ активлари ҳисобига кимматли қоғозларни сотиб олиш, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини ва давлат кимматли қоғозларини сотиб олиш бундан мустасно;

фонд активлари ҳисобига ўзига тобе шахслардан инвестиция объектларини сотиб олиш ёхуд уларга худди шундай объектларни бериш;

убошқарадиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;

ўзига тобе шахслар томонидан эмиссия килинган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзига тобе шахслар бошкарадиган инвестиция фондлари акцияларини сотиб олиш;

фондларнинг инвестиция активларини ўзига тобе шахсларга, депозитарийга, ихтисослаштирилган реестр сақловчига, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органларига ва ўзини-ўзи бошқариш маҳаллий органларига тарқатиш;

фонд инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни мулк қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонд активини ташкил этувчи мулк таркибига бериш, бошқарувчи компанияга мукофот пулини тўлашда хато топилган тақдирда, инвестиция фондининг белгиланган меъёрдан ортиқ харажатларини тўлаш учун ўз пул маблағларининг ишлатилиши, фонд пул маблағлари ва активларининг кайтарилиши, Марказ меъёрий ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно;

бошқа бошқарувчи компания, унга тобе шахслар, ихтисослаштирилган депозитарий, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чикарилган кимматли қоғозларни сотиб олиш;

бошқарувчи компаниянинг ўзи ёки бошқарувчи компанияни назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остида бўлган шахслар томонидан чикарилган қимматли қоғозларга фонд мол-мулкини инвестиция қилиш юзасидан тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битишувлар тузиш, шунингдек бошқарувчи компания иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига фонд мол-мулкини фонд Кузатувчи кенгашининг олдиндан ёзма равишдаги розилигисиз инвестиция қилиш;

устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этувчи корхона битишувнинг бир томони бўлганда фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз бу битишувга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;

қонун ҳужжатлари, фонд устави ёки инвестиция декларацияси билан ман этилган фонд фаолияти турлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан бошқарувчи компания фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.


34. Бошқарувчи компания ва устав фондида фондга тааллуқли улуш микдори беш ва ундан ортиқ фоиз бўлган корхона ўртасидаги ҳар қандай контракт фонд Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.


35. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек бошқарувчи компания Кузатувчи кенгаши аъзолари ва мансабдор шахсларининг иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар кандай битишув фонд Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.

Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқукий муносабатларда турган бўлсалар ёхуд устав жамғармасида фондга тааллуқли улуш беш ва ундан ортиқ фоиз бўлса ёки фонд акцияларининг беш ва ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан мулкдор' ёки кредитор хукукларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатдор шахслар ҳисобланади.


36. Бошқарувчи компания раҳбарларининг ва мансабдор шахсларининг акцияларни фонд биржасида (биржанинг фонд бўлимларида) савдога қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиши тақиқланади.


37. Фонд фаолиятидаги чеклашларнинг бошқарувчи компания томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



VIII. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИ

МУКОФОТЛАШ


38. Фондга хизмат.кўрсатгани учун Бошқарувчи компанияни мукофотлаш фонд томонидан асосий ва қўшимча (мукофот) рағбатлантириш сифатида тўланади.

Бошқарувчи компания учун асосий мукофот чораклар бўйича тақсимланган бир йил учун чекланган суммада белгиланади. Бошқарувчи компания томонидан олинадиган асосий мукофотнинг умумий микдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг беш фоизидан ошмаслиги керак. Кўрсатилган суммага фондни бошқариш ҳақидаги контрактнинг бажарилиши бўйича бошқарувчи компаниянинг хамма харажатларини қоплаш киритилади, Инвестиция фондлари ҳақидаги низомга мувофиқ фонд ҳисобидан сарфланадиган харажатлар бундан мустасно.

Бошқарувчи компанияни қўшимча равишда (мукофот) рағбатлантириш пули контрактга мувофиқ йил якунлари бўйича бироқ, фонд соф активлари йиллик ўсишининг, ушбу йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси бўйича депозитларга соф активларни жойлаштиришда вужудга келадиган ортиқча ўсишнинг кўпи билан 7 фоизи миқдорида тўланади.


39. Фондга хизмат кўрсатгани учун бошқарувчи компанияни мукофотлаш пулйнинг миқдори, муддати ва тўлаш тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.



IX. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯ

ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛДА БЎЛИШИНИ

ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


40. Марказ Бошқарувчи компания лицензиясининг амалда бўлишини қуйидаги асосларга мувофиқ тўхтатишга ҳақли:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан Марказ томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талабларининг бузилиши;

фонд активлари таркибини шакллантириш қоидаларининг бир неча марта бузилиши;

молиявий фаолиятда бузилишларнинг мавжудлиги;

меъёрий ҳужжатлар, мазкур Низом билан бошқарувчи компания фаолиятига қўйилган шартлар ва талабларни бузиш ҳоллари ва уларни бартараф этиш муддатлари юзасидан Марказнинг ёзма кўрсатмаларига бир неча марта риоя қилинмаслиги;

бошқарувчи компания томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг аникланиши;

бошқарувчи компания ва фонд эгалари манфаатлари юзасидан низо мавжуд бўлганда бошқарувчи компания томонидан ўз фойдасига битишувлар содир этиши;

фондларнинг соф активларини баҳолаш тартибининг ҳамда Марказ томонидан белгиланган ҳисобот бериш тартиби ва муддатларининг бузилиши, шунингдек нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобот тақцим этилиши;

аудитор, Марказ томонидан текширишнинг рад этилиши, шунингдек аудиторга ёки Марказ томонидан вакил қилинган шахсларга текшириш учун материаллар ва ҳужжатларни беришнинг рад этилиши;

бошқарувчи компания томонидан олти ой мобайнида активларни бошқариш юзасидан фаолиятнинг амалга оширилмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг, мазкур Низом ва Марказ томонидан тасдиқланган бошқа ҳужжатларнинг фондлар акциядорларининг хуқуқлари ва мулкий манфаатлари бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқача тарзда бузилиши.


41. Марказнинг лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги хабарида:

лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатиб қўйиш асослари кўрсатилади;

бузилишни бартараф этиш чора-тадбирлари ва муддатлари, шунингдек лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб кўйилган муддат мобайнида содир этилиши тақиқланган ҳаракатлар белгиланади.


42. Лицензияни тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Марказ бошқарувчи компанияга:

инвестиция портфелларини жойлаштиришни; инфестиция портфелларини сотиб олишни;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи мол-мулк ҳисобига мол-мулк сотиб олишни;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи мол-мулкни бошқаларга беришни тақйқлаб кўйиши мумкин.


43. Бошкарувчи компания Марказ томонидан белгиланган муддат мобайнида ҳукук бузилишини (унинг оқибатларини) бартараф этишга ва бу ҳақда Марказга ёзма ҳисобот беришга мажбур.

Лицензиянинг амалда бўлиши Бошқарувчи компаниянинг бузилиш бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш, зарур ҳолларда, ҳисоботдаги ахборотларнинг тўғрилигини текшириш якунлари бўйича тикланади.


44. Марказ бошқарувчи компаниянинг лицензиясини куйидаги асослар бўйича бекор қилиш ҳукукига эга:

бошқарувчи компаниянинг тугатилиши;

бошқарувчи компаниянинг белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилиши;

бошқарувчи компания томонидан активларни бошқаришга тааллуқли бўлмаган фаолиятнинг амалга оширилиши;

Марказ томонидан белгиланган муддатда лицензиянинг амалда бўлишини тўхтатишга асос бўлган бузилишни (бузилиш оқибатини) бартараф этиш юзасидан ҳаракат қилмаслик;

Марказнинг фондлар активларини бошқариш ҳуқукйни берувчи лицензиясининг бошқа шахсга берилиши ёки сотилиши;

бошқарувчи компания фаолиятида жиддий ва бир неча марта молиявий бузилишларнинг мавжудлиги, фирибгарлик ҳолларининг ёхуд жиноят хисобланадиган бошқа ҳаракатларнинг аниқланиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асослар.

Бошқарувчи компания фаолиятида жиноят ҳисобланадиган ҳаракатлар аниқланганда Марказ лицензияни бекор қилиш билан бир пайтда материалларни дарҳол ҳуқукни мухофаза килиш органларига юборишга мажбур.


45. Лицензия бекор килинган тақдирда, фонд томонидан янги Бошқарувчи компания билан контракт тузилгунга қадар, фонднинг Кузатувчи кенгаши фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни вақтинча бошқарувчини тайинлайди. Вақтинча бошқарувчини тайинлаш тартиби Марказ томонидан белгиланади.

Лицензия бекор килинган пайтдан бошлаб Бошқарувчи компания инвестиция институти сифатидаги ўз фаолиятини амалга ошириш ҳукуқига эга эмас ҳамда бошқарувчи компаниянинг вақтинча бошқарувчиси тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида унга фонднинг инвестиция портфелини ташкил этувчи активларни бошқаришга тааллуқли барча ҳужжатларни ва фонднинг бошқа ҳужжатларини беришга мажбур.


46. Фонднинг активларини бошқариш ҳуқуқини берувчи лицензия бекор қилинган тақдирда Марказ томонидан бу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш юзасидан ҳужжатлар илгари берилган лицензия бекор қилингандан сўнг уч йил ўтгандан кейин қабул қилинади ва кўриб чиқилади.


47. Лицензиянинг амалда бўлишининг тўхтатиб кўйилиши ёки унинг бекор килиниши устидан бошқарувчи компания судга шикоят килиши мумкин.



X. БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


48. Бошқарувчи компанияни қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ихтиёрий равишда қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда бошқарувчи компания активларини бошқариш юзасйдан контрактлар тузилган фондларнинг Кузатувчи кенгашларини кдйта ташкил этиш ёки тугатиш тартиботлари бошланишидан камида 45 кун олдин кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишдахабардор қилишга мажбур.

Бошқарувчи компания суд қарори билан иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб эълон килиниши муносабати билан тугатилган тақдирда унинг фондлар билан тузилган контрактлари дарҳол тўхтатилади.


49. Фондлар билан тузилган контрактлар бекор қилинган тақдирда бошқарувчи компания фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил килинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ҳамда Кузатувчи кенгаш ёки ворис ҳисобланган бошқарувчи компания томонидан асосли равишда сўралган ҳар қандай ахборотни беради.