язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Оммавий ахборот воситалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2009 й. ПФ-4109-сон "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.2009 й.

N ПФ-4109



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 5 майдаги

ПФ-4109-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

тўғрисидаги низомга киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "бир нафар биринчи" сўзлари "икки нафар биринчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Компания раиси мавқеи жиҳатидан вазирга, биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари - тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда ўринбосарларига тенглаштирилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 234-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 5-сон, 192-модда