язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2006 й. ПҚ-381-сон "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2006 й.

N ПҚ-381



РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ

АХБОРОТ-КУТУБХОНА БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган принципиал янги ахборот марказларини барпо этиш, шунингдек аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кутубхоналарини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВнинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ихтиёрига ўтказиш йўли билан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-ресурс марказларини тузиш;

Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоятлар илмий-универсал кутубхоналари, шунингдек Тошкент шаҳар марказий кутубхонаси негизида идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига бўйсунувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар ахборот-ресурс марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда аҳолининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиши ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш;

миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш;

янги ахборот технологиялари (маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига ахборот хизмати кўрсатиш;

маданий, таълим, ахборот ҳамда бошқа дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим муассасалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


3. Ахборот-кутубхона марказлари зиммасига:

аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технологиялари асосида тезкорлик билан қондириш;

китобхонларга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;

универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;

йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;

жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклансин.


4. Қуйидагилар:

ахборот-ресурс тармоғи ва ахборот-кутубхона марказлари схемаси 1-иловага мувофиқ;

ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларини яратиш топшириғи 2-иловага* мувофиқ;

республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш:

бир ой муддатда белгиланган тартибда кутубхоналарни, 4-иловага* мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВнинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ихтиёрига бепул ўтказишни ҳамда улар оқилона қайта ташкил этилишини;

икки ой муддатда барча кутубхона фондларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш учун эксперт комиссиялари тузилишини;

икки ой муддатда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини белгилаб берувчи тегишли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини;

ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари танлов асосида малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари юксак самара билан фаолият кўрсатишини ҳамда аҳолининг барча қатламлари улардан бемалол фойдалана олишларини таъминласин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Амалга оширилган ишларнинг якунлари тўғрисида 2006 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига маълумот берилсин.


6. Белгилансинки, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2007 йилнинг январидан бошлаб ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида электрон кутубхоналарни ташкил қилган ҳамда илғор ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда ушбу марказларни компьютерлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашишни таъминласин.


7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига:

ахборот-кутубхона марказларини белгиланган тартибда "ZiyoNET" ахборот тармоғига босқичма-босқич улаш ва уларнинг ресурсларига аҳоли кенг қатламларининг киришини таъминлаш;

электрон кутубхоналар тизимини ривожлантириш, кутубхона ахборот ресурсларини тизимлаштириш вазифаси юклансин.


8. 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат маданият институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида "ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик" таълим йўналиши бўйича бакалавриат кадрлари ҳамда магистратура тегишли мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга нисбатан қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

электрон дарсликлар ва кутубхоналар, мультимедиа тизимлари ва дастурлари яратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 2, 4-иловалар рус тилидаги матнда берилди.







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 20 июндаги

ПҚ-381-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари тармоғи

СХЕМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш




















Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ва ўрта махсус,  касб-ҳунар ўқув муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари

(14)

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармалари

ЎМКХТ маркази

Олий таълим муассасалари қошидаги ахборот-ресурс марказлари

(44)



Мактаблар қошидаги ахборот-ресурс марказлари

(201)

Академик лицейлар (58) ва касб-ҳунар коллежлари (856) қошидаги ахборот-ресурс марказлари

Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона

марказларининг умумий сони - 1187






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 20 июндаги

ПҚ-381-сонли қарорига

3-ИЛОВА


Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг раҳбари, Идоралараро кенгаш раиси


А.А. Хўжаев

-

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари


Кенгаш аъзолари:

Б.М. Аҳмедов

-

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири


У.И. Иноятов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


А.В. Алимов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


У.З. Салимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - ЎМКҲТ Маркази директори


М.М. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Ш.Х. Шерматов

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Х. Абдуллаев

-

"Ўзархив" агентлигининг бош директори


О.Р. Парпиев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари


К.Т. Мансуров

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


С.Л. Лутпуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти


А.К. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

У.А. Тешабоева

-

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари, Идоралараро кенгашнинг масъул котиби.


       

Изоҳ:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоят ҳокимларининг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш, хизмат соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари Идоралараро кенгашнинг аъзолари ҳисобланади.

2. Идоралараро кенгашнинг аъзоси бошқа ишга ўтганида унинг лавозимига тайинланган мансабдор шахс кенгаш аъзоси бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 228-модда.