язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.1997 й. 412-сон "Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.1997 й.

N 412



ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ

ТИЗИМИНИ ТЕХНИКА БИЛАН КОМПЛЕКС

ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини жаҳон стандартларига жавоб берадиган техника билан қайта жиҳозлаш ва Ҳукуматнинг 1996 йил 24 майдаги 190-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш дастури" ва Адресли дастур 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

дастурни бажариш Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ишлаб турган корхоналарини босқичма-босқич модернизациялаш ва янгилаш учун телерадио асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва материаллар етказиб бериш алоҳида контрактлар билан амалга оширилади;

якка тартибдаги контрактларни маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

контрактлар қийматининг 15 фоизи ва хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар Телерадиокомпания учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган маблағлар доирасида Республика бюджети ҳисобига;

контрактлар қийматининг 85 фоизи - хорижий банклар кредитлари ҳисобига.

Асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш дастури бўйича жалб этиладиган хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни тўлаш қарз битимлари муддатлари ва шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Телерадиокомпанияси томонидан 2-бандда кўрсатиб ўтилган шартларда "Сименс АГ" (Австрия) фирмаси билан Республика Радио уйи учун 18 млн Австрия шиллингти суммасида асбоб-ускуналар етказиб бериш ва "БФЕ АГ" (Германия) фирмаси билан Республика телемаркази учун 25 млн Германия маркасида асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан якка тартибда контрактлар тузилган;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилги инвестиция дастури тўғрисида" 1997 йил 20 январдаги 40-сон қарори билан (3-илова) Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига телерадио объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун Давлат бюджети ҳисобидан 300 млн сўм капитал қўйилмалар лимити ажратилган.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 1998 йил ва кейинги йиллар учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини шакллантиришда аванс тўловларини амалга ошириш ҳамда хорижий банклар кредитларини ва қарз битимлари муддатлари ва шартларида улар бўйича белгиланган фоизларни тўлаш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.

5. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Техника билан қайта таъминлашнинг адресли дастури босқичларига мувофиқ "Сименс АГ" (Австрия) ва "БФЕ АГ" (Германия) фирмалари билан зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиш лойиҳаларини контрактдан олдин ишлаб чиқишни амалга оширсинлар ва хорижий банклар кредитлари жалб этилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича якка тартибдаги контрактлар учун кўпи билан 0,5 фоизли ставка билан кредитларни қайта молиялаштириш юзасидан хорижий банклар билан белгиланган тартибда якка тартибдаги кредит битимларини тузсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини имзолашга вакил қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бериладиган Ҳукумат кафолатлари бўйича юридик хулосаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


8. Маҳфий


9. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш дастурига биноан келтириладиган импорт асбоб-ускуналар ва материаллар учун бож тўловлари тўлашдан озод қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.