язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Таълим. Маданият. Ноширлик фаолияти/ Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.06.2013 й. 169-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 июндаги

169-сон қарорига

1-ИЛОВА


Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш

бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги

фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Ҳудудий комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ҳудудий комиссиянинг ишчи органи функциясини (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) бажаради.


3. Лицензия талабгори чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти билан бир вақтда таълим тури бўйича бошқа фаолиятни амалга оширган тақдирда бевосита Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясига лицензия бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


4. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


5. Лицензия нодавлат таълим муассасаларига чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.


6. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади, лицензиянинг муддати тугагандан кейин белгиланган тартибда узайтирилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

таълим дастурларини чет тилларга ўқитиш бўйича давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;

таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизликка ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;

лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган талабларга мувофиқ бинолар (хоналар)нинг мавжудлиги;

чет тилини тегишли базавий маълумотга эга бўлган, малакаси таълим дастурларининг белгиланган даражасини таъминлайдиган, шунингдек уларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификати мавжуд бўлган шахслар томонидан ўқитиш;

ўқув ва тарбия жараёнини давлат талабларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

лицензия талабгорида таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун зарур бўлган ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда таълим жараёнларини таъминлаш воситалари мавжудлиги;

аудиторияларни, ўқув хоналарини замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозлаш.


8. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилганлардан келиб чиқадиган лицензия талаблари ва шартлари кўрсатилади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, шунингдек чет тилларни ўқитиш бўйича курслар рўйхати;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси;

ўқув режалари ва дастурлари;

чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг нусхалари);

ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


11. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.


13. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага асосан амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга кўриб чиқиш учун комиссияга таклиф тақдим этади.

Ҳудудий комиссия ишчи органнинг таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Ҳудудий комиссия қабул қилган қарор протоколини комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолайди. Зарур ҳолларда ҳудудий комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.


14. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).

Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

лицензия берилаётган аниқ таълим турининг номи ва таълим фаолияти йўналишларининг рўйхати;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиат томонидан таълим фаолиятини амалга ошириш жойи (почта манзили);

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.


15. Лицензиялар бланклари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланклари намуналари Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси ишчи органи томонидан ишлаб чиқилади. Бланклар намуналари Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази буюртмаси бўйича босмахона усулида "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

Ишчи орган лицензия бланкларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан олади ва унга берилган лицензиялар тўғрисида ҳисобот беради. Ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Ишчи орган раҳбари лицензия бланкларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва ҳудудий комиссия раиси томонидан имзоланади.


16. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.


17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, ҳудудий комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


18. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


19. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


20. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда ишчи орган ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин тўрт кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияга таклиф тақдим этади.

Ҳудудий комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин олти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Ҳудудий комиссия қабул қилган қарор протоколи комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


23. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.


24. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


25. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатлари беришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини назорат қилиш ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ишчи орган томонидан амалга оширилади.


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни ҳудудий комиссияга кўриб чиқиш учун киритиш.


28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда комиссия қарорига кўра амалга оширилади.


30. Ҳудудий комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Ҳудудий комиссия қарори суд томонидан асоссиз деб эътироф этилган тақдирда, ҳудудий комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


31. Ишчи орган таълим турлари бўйича лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;

лицензияларни бекор қилиш асоси ва санаси;

дубликат бериш асоси ва санаси.


32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади



IX. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


33. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курслари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи республика бюджети даромадига ўтказилади.






Низомга

ИЛОВА



Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни

ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар





Субъектлар





Тадбирлар

Бажариш муддатлари


































1-босқич





Юридик шахс - лицензия талабгори





1. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (ишчи орган)га ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали тақдим этади.










>





Лицензия талабгори аризасига кўра


















































































































































































































V






















2-босқич





Ишчи орган





1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, нусхалари ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида тегишли қарор лойиҳаси билан ҳудудий комиссияга киритади.

3. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар такроран тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди ва уни қарор лойиҳаси билан ҳудудий комиссияга тасдиқлаш учун киритади.

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

2) ариза олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида.













>








<















































































































































































































































































































































































V
















ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда 6 кун мобайнида)

3-босқич





Ҳудудий комиссия





1. Ишчи органнинг таклифларини кўриб чиқади ва ҳудудий комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.




















>








































































1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.








































































































































































4-босқич




>

Ишчи орган





тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида











>




































































































































































































































































Ҳудудий комиссиянинг ишчи органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди.

Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































5-босқич




>

Лицензиат















>
























































































1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.







































лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда





Лицензия талабгори








>















>































































































































































1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензия ишчи орган томонидан лицензиатга берилади.

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 1 кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин 1 кун муддатда


















6-босқич





Ишчи орган









<







>





































^
































V























7-босқич





Ҳудудий комиссия





Ишчи орган томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

ишчи орган томонидан лицензиялар тақдим этилгандан кейин 1 кун муддатда












>




















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 24 июнь, 25-сон, 324-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 39-модда