язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қурилиш. Архитектура. Ёнғин хавфсизлиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2003 й. 410-сон "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2003 й.

N 410



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ

ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;

Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Комиссия қурилиш соҳасида лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради, унинг қарорларига мувофиқ лицензияларни расмийлаштиради, уларни қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:

Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

лицензияланадиган фаолиятнинг тегишли турлари бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 155-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 87-модда.