язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қурилиш. Архитектура. Ёнғин хавфсизлиги/ Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2003 й. 410-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 сентябрдаги

410-сон қарорига

3-ИЛОВА



Баландликларда саноат альпинизми усулларида

таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Лицензияларни бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Қурилиш вазирлиги деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Қурилиш вазирлигида эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.

3. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


5. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

қонун ҳужжатлари талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига мажбурий риоя этиш, бажариладиган ишларнинг сифатини таъминлаш;

лицензия талабгори (лицензиат) штатида лицензияланадиган фаолият тури бўйича ҳужжатларга (махсус тайёргарлик тўғрисида гувоҳнома, сертификат), баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш кўникмалари қўлланган ҳолда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;

лицензия талабгорида (лицензиатда) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминловчи бошқа махсус техника воситаларининг мавжуд бўлиши.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


7. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

лицензияловчи органнинг лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиққани учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган мутахассисларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади;

баландликларда саноат альпинизми усулларида ишларни бажариш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифлари.


8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар Қурилиш вазирлигининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қурилиш вазирлигининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


12. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

13. Қурилиш вазирлиги лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


14. Лицензия битими Қурилиш вазирлиги ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини Қурилиш вазирлиги томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва Қурилиш вазирлиги учун бир нусхадан тузилади.

15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Қурилиш вазири лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар Қурилиш вазирлиги томонидан расмийлаштирилади ва Қурилиш вазири (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

16. Лицензия Қурилиш вазирлиги томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Қурилиш вазирлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Қурилиш вазирлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

18. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек Қурилиш вазирлигининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

20. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Қурилиш вазирлигига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда Қурилиш вазирлиги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


23. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Қурилиш вазирлигига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни Қурилиш вазирлигига тақдим этиши керак.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси Қурилиш вазирлигининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Қурилиш вазирлиги томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Қурилиш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Қурилиш вазирлигининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Қурилиш вазирлигида қолади.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Қурилиш вазирлигининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Қурилиш вазирлиги лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


31. Қурилиш вазирлиги баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони ва факси;

раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IХ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


34. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


35. Лицензия берилгани учун давлат божи республика бюджетига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА



Баландликларда саноат альпинизми усулларида

таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини

бажариш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Лицензия талабгори -

юридик шахс

      

1. Лицензия олиш учун Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.

2. "Давархитектқурилиш" қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали тақдим этади.

      

Лицензия талабгори хоҳишига кўра
































2-босқич

"Давархитект-қурилиш" қўмитаси

       

1. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади.

         

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2) ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида




















3-босқич

"Давархитект-қурилиш" қўмитаси


         

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабар билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

         

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида










































Лицензиат

         

Лицензия берилганлиги учун "Давархитектқурилиш" қўмитасига давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда "Давархитектқурилиш" қўмитаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

       

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































4-босқич

















Лицензия талабгори

       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

      

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда
































5-босқич

"Давархитект-қурилиш" қўмитаси

      

1. Лицензия берилганлиги учун лицензиат томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиялар имзолангандан кейин уларни лицензиатга беради.

       

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда

























6-босқич



"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси

(унинг ўринбосари)



      

"Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

       


- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда