язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Савдо. Спирт. Алкоголь маҳсулотлари. Тамаки маҳсулотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2006 й. 190-сон "Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2006 й.

N 190


ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" 2000 йил 25 майдаги 71-II-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган Қонун кучга кирган кундан бошлаб жорий этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 сентябрдаги

190-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-илованинг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 362-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 65-модда.