язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.1996 й. 306-сон "Ўзбекистон Республикаси Қомусини нашр этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.1996 й.

N 306




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОМУСИНИ НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқимизнинг кўп асрлик бой ва сермазмун тарихи, маданияти, анъаналари, илмий-бадиий кашфиётларини, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини тўлалигича ва муносиб илмий акс эттириш, ҳозирги кунда республикамизнинг замонавий ва илғор давлатни шакллантириш ва тараққий топтириш бўйича олиб бораётган ўлкан бунёдкорлик фаолиятини ёритиб бериш, шу мақсадларда лозим бўлган маълумотларни жамлаш, умумлаштириш ҳамда кенг оммага етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жаҳон қомусчилигининг бой тажрибаларини ўрганиш асосида "Ўзбекистон Республикаси Қомусининг илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва шунга мувофиқ янги қомусни яратиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага биноан тасдиқлансин.

Мазкур ишчи гуруҳнинг янги қомус илмий концепцияси ва бош таҳрир ҳайъати таркиби бўйича таклифларини уч ой муддат ичида умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш қомуслар бош таҳририятига юклатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа вазирликлар, идоралар, илмий ва ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикаси Қомуси" жилдлари мақолаларини тайёрлаш ва тегишли тақризлар уюштириш жараёнига атоқли олимлар ва етакчи мутахассисларни жалб қилсинлар.

"Ўзбекистон Республикаси Қомуси" учун ёзилган мақолалар илмий иш сифатида баҳолансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда 1997-2005 йиллар давомида ўзбек тилида кўп жилдли "Ўзбекистон Республикаси Қомуси" олий илмий савияда тайёрланишини ва 50 минг нусхада юқори сифатли нашр этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилдан бошлаб ҳар йили "Ўзбекистон Республикаси Қомуси" жилдларини тайёрлаш ва нашр этиш ҳаражатларининг 50 фоизини республика бюджети ҳисобидан қоплашни назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

4 сентябр 1996 йилдаги

306-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Қомуси" концепциясини

ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ таркиби

Саидқосимов Саидмухтор

Саидғозиевич


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Азизхўжаев Алишер

Аббосович


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Голишев Вячеслав

Аркадьевич


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Жўраев Хайрулла

Равшанович


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Жўраев Тўхтамурод

Жўраевич


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Шоғуломов Рустам

Шомуродович


- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Тухлиев Нурислом


- Қомуслар бош таҳририяти бош мухаррири, ишчи гуруҳнинг масъул котиби


Абдиров Чоржуй

Абдирович

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, академик


Аюпов Шавкат

Абдуллаевич


- Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти, академик


Долимов Тўрабек

Нуъмонович


- Тошкент давлат университети проректори, академик


Жалолов Абдуҳафиз


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори, фалсафа фанлари доктори, профессор


Йўлдошев Жўра Fаниевич


- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Каримов Наим


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Адабиёт институти бўлим мудири.филология фанлари доктори


Каримов Шавкат

Иброхимович


- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Муҳаммаджонов Абдулаҳад

Рахимжонович


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, ЎзФА мухбир аъзоси


Салимов Оқил

Умурзоқович


- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Усмонов Саидмаҳмуд

Нуъмонович


- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик фанлари академияси президенти вазифасини бажарувчи


Шоеқубов Тулқин

Шоёиубович


- Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


Қузиев Турсунали


- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Кодиров Муҳсин


- М Уйгур номли Санъат институти ректори, санъатшунослик доктори, профессор


Fуломов Саидахрор


- Тошкент давлат иқтисодиет университети ректори, академик


Хабибуллаев Пўлат

Кирғизбоевич


- Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси раиси, академик


Ҳожиев Азим


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тилшунослик институти директори, ЎзФА мухбир аъзоси