ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2002 й. ПФ-3183-сон "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.12.2002 й.

N ПФ-3183



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётга бозор механизми ва услубларини жорий қилишни давом эттириш, жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш талабларига мувофиқ иқтисодиёт ва статистика органларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташкил қилинсин.


2. Мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда комплекс дастурларини ишпаб чиқиш ва амалга ошириш, қуйидаги ғоят муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган чуқур ўйланган ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига юклансин:

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ва жадал суръат билан ривожланишини таъминлаш;

кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчи ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

бой табиий ва минерал-хомашё захираларидан, бунёд этилган ишлаб чиқариш ва фан-техника салоҳиятидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга қаратилган аниқ мақсад йўлидаги структуравий сиёсатни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига (кенг миқёсда интеграциялашувини таъминлаш;

янги иш жойларини яратиш, меҳнат ресурсларини оқилона банд қилиш муаммосини ҳал этиш, аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳолининг турмуш даражаси барқарор, жадал ўсишини, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш;

мамлакат минтақалари иқтисодиётининг комплекс ривожланишини, ишлаб чиқарувчи кучларнинг мамлакат ҳудуди бўйича мақбул ҳамда самарали ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш.

5. Иқтисодиёт ва статистика бўйича фаолият кўрсатаётган бўлинмалар негизида қуйидагилар ташкил қилинсин:

Қорақалпоғистон Республикасида - Иқтисодиёт вазирлиги ва статистика бошқармаси;

республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида - Иқтисодиёт бош бошқармалари ва статистика бошқармалари;

республика шаҳар ва туманларида - иқтисодиёт бўлимлари ва статистика бўлимлари.


6. Қуйидагилар белгилансин:

иқтисодиёт ҳудудий органлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларига қарашли.

7. Белгилаб қўйилсинки, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг сунъий равишда камайтирилишига, корхоналар фаолиятига нохолис баҳо берилишига, пул маблағларининг банкдан ташқари ноқонуний айланишига олиб келадиган нотўғри статистик ҳисоботни тақдим этишда, статистика маълумотларини яширишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунга мувофиқ қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратураси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга статистик ҳисоботни яширганлик ва бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. "Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 майдаги ПФ-1780-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарорларини қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 24-сон


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2002 йил, 12-сон, 231-модда







































Время: 0.1104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск