язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати ҳақида Низом (ЎзР ВМ 20.02.1992 й. 73-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 20 февралдаги

73-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг

Ҳукумат алоқа хизмати ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати (ҲАХ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикада ҳукумат алоқасини қайта ташкил этиш тўғрисида 1991 йил 17 сентябрдаги Фармонига асосан тузилган.


2. Ҳукумат алоқа хизмати бош бошқарма ҳуқуқи асосида ташкил этилади, у бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари маблағлари ва давлат бюджети ҳисобига сақланади.


3. Ҳукумат алоқасини ташкил этиш принциплари, ривожланиш йўналишлари ва ундан фойдаланиш тартиби мазкур Низом билан белгиланади.


4. Ҳукумат алоқасидан фойдаланиш ва уни такомиллаштириш, ана шу алоқа воситаларидан фойдаланишда ахборог узатишнинг махфийлигини таъминлаш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати бўлинмалари зиммасига юкланади.


5. Ҳукумат алоқа хизмати қуйидаги алоқа турларини таъминлайди ва ташкил этади:

икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида Тошкент шаҳри ва бошқа давлат шаҳарлари ўртасидаги халқаро алоқа;

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикасининг вилоят марказлари, йирик саноат минтақалари ва бошқарувнинг заҳирадаги пунктлари ўртасидаги республика алоқаси;

Тошкент шаҳри ва республика вилоятлари марказлари ўртасидаги шаҳар алоқаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда махсус рўйхатда кўрсатилган бошқа шахсларнинг сафарда фойдаланадиган кўчма объектлар - махсус самолётлар, поездлар ва автомобиллардаги алоқаси;

абонентларнинг вақтинча бўладиган, шунингдек, фавқулодда ҳодиса ва воқеалар, катта авариялар, табиий офатлар юз берган жойлардаги дала алоқаси.


6. Ҳукумат алоқаси билан таъминланадиган лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасининг таклифига биноан тасдиқланади.


7. Ҳукумат алоқаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган мансабдор шахслардан ташқари, пулли хизмат туридир.

Ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган амалдаги тарифларга мувофиқ чиқарилади. Алоқа ўрнатилган шахсга ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга ҳукумат алоқа аппаратидан фойдаланишга рухсат этилади.


8. Ўзбекистон Республикасида Ҳукумат алоқаси тармоғи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг каналлари фойдаланадиган техника воситалари ва алоқа каналлари комплексидан иборатдир. Бу каналлар учун ҳақ амалдаги тарифлар бўйича тўланади.


9. Ҳукумат алоқа станциялари, абонент, улаш ва бошқа иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш Ўзбекистон Республикасининг бюджети ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг капитал маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


10. Ҳукумат алоқасида абонентларга хизмат кўрсатишнинг олий, биринчи ва иккинчи тизимлари қўлланилади.

Олий тизим бўйича Ўзбекистон Республикасининг Президентига, Олий Кенгаш Раисига, шунингдек, Бош вазирга республика ҳудудида доимий ва вақтинча бўлиш жойида, зарурият бўлганда бошқа абонентларни узиб қўйган ҳолда, хизмат кўрсатилади.

Биринчи тизим бўйича Президент томонидан алоҳида тасдиқ билан белгиланган шахсларга Ўзбекистон ҳудудида доимий ва вақтинча бўлиш жойида навбатсиз, шу пунктлар билан бир қаторда доимий ҳукумат алоқаси мавжуд бўлган тақдирда бошқа абонентларни узиб қўйиш ҳуқуқисиз хизмат кўрсатилади.

Иккинчи тизим бўйича юқорида кўрсатилмаган абонентларга доимий бўлиш жойида хизмат кўрсатилади.


11. Ҳукумат алоқасини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уни узлуксиз ишлатиш мақсадида:

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ҳукумат алоқаси учун халқаро ва республика каналларини дарҳол улайди ва уларнинг сифатли ишлашини таъминлайди. Махсус асбоб-ускуналар ўрнатиш учун ишлаб турган ва янги қурилаётган алоқа узелларида зарур майдонлар ажратади. Абонентлик ва улаш кабелларининг сифатли ишлашини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги махсус тадбирлар ўтказиладиган вақтда улар ташкил этилиши биланоқ ҳукумат алоқаси учун алоқа каналлари билан таъминлайди.

Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Автомобиль транспорти вазирлиги ҳукумат алоқаси бўлинмаларининг юкларини ва ходимларини ўз хизмат бурчларини бажаришлари учун Ҳукумат алоқа хизмати маблағлари ҳисобига юборишни таъминлайдилар, асбоб-ускуналар ва техника ходимларини жойлаштириш учун транспортнинг ҳамма турларида жой ажратадилар.


12. Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғи ва унинг ўринбосарлари лавозимга, республика МХХ тавсиясига биноан, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан тайинланадилар. Қорақалпоғистон Республикаси ҲАХ марказий аппарати ва вилоят бўлинмалари ходимлари лавозимларига тайинлаш ва уларни ишдан озод этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Раиси билан келишилган ҳолда, ҲАХ бошлиғи томонидан амалга оширилади.


13. Ҳукумат алоқа хизмати юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ҲУКУМАТ АЛОҚА ХИЗМАТИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


Ҳукумат алоқаси хизмати ўз зиммасига юклатилган бурчларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:


1. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда транспортнинг барча турларида тўсиқсиз юриш ва текширувдан ўтказмасдан махсус техникани олиб ўтиш.


2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган ҳолда Ҳукумат алоқа хизмати манфаатлари учун фойдаланиладиган халқаро алоқа асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини инспекция қилиш.

3. Ўзбекистон Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналарига кўрсатилган хизмат сифати бўйича даъво қўзғаш.

4. Ҳукумат алоқа хизматининг абонентлик қурилмалари ва бошқа асбоб-ускуналари жойлашган бинога қаршиликсиз кириш.


5. Махфий ахборотлар чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида абонентлар кабинетларидаги шаҳарлараро ҳукумат ва шаҳар ичидаги ҳукумат алоқа тармоғининг техникавий воситаларини текшириш.


6. Ҳукумат алоқа хизмати ходимлари учун шаҳар телефон тармоғи аппаратини навбатсиз ўрнатиш.


7. Ҳукумат алоқа хизмати радио алоқаси тармоғидан фойдаланувчи автохўжаликларда махфийлик режимини ва махсус техниканинг сақланишини назорат қилиб бориш.


8. Абонентлик қурилмаларини сақлашнинг ташкилий-техникавий шартлари алоқа хавфсизлиги даражасини пасайтирадиган тарзда бузилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси олдига ҳукумат алоқаси абонентлик қурилмаларини узиш масаласини қўйиш.



III. ҲУКУМАТ АЛОҚА ХИЗМАТИ КАДРЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАВҚЕИ


1. Ҳукумат алоқа хизмати кадрларини ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилар ташкил этади. Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий ҳисобдан ўчирилган кадрлари ҳисобланадилар.


2. Ҳукумат алоқа хизмати ходимларининг пул ва бошқа таъминотлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлих хизмати органлари томонидан ходимларнинг тегишли тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматида белгиланган нормалар бўйича таъминланадилар. Ҳукумат алоқа хизмати ходимларининг лазозим маошлари миқдори, иш ҳақи тўлаш шартлари тасдиқланган штатларга мувофиқ белгиланади. Ишчи ва хизматчиларнинг иш шароити Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ҳақидаги қонунлар кодекси билан тартибга солинади.


3. Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилари сони ҳамда бўлинмаларининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


4. Ҳукумат алоқа хизматининг бошлиғи Ҳукумат алоқа хизмати ва унинг вилоят бўлинмалари функциялари ва штатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари билан тасдиқланадиган штатлар сони ва тузилмалар доирасида белгилайди.


5. Ҳукумат алоқа хизматининг генераллари, офицерлари, прапоршчиклари ва ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматни Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматни ўташ ҳақидаги ҳарбий уставлари ва низомларига мувофиқ ўтайдилар. Ҳукумат алоқаси хизмати ҳарбий хизматчиларида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар ва қулайликлар сақланиб қолади.

Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчиларига ҳарбий унвонлар Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари билан берилади.


6. Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Бош бошқармасининг бошлиғига берилган интизомий ҳуқуқга эгадир.

Ҳукумат алоқа хизматининг бошлиғи ўз ҳуқуқлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари асосида буйруқлар, кўрсатмалар ва йўриқномалар чиқаради.


7. Ҳуқумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчилари, ишчилари ва хизматчилари давлат ҳимоясида бўладилар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат йўли билан мажбурий суғурта қилинадилар.