язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.1992 й. 73-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.1992 й.

N 73



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ҲУКУМАТ АЛОҚА

ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика Ҳукумат алоқасини қайта ташкил этиш тўғрисида 1991 йил 17 сентябрдаги Фармонига мувофик, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССРнинг собиқ Давлат хавфсизлиги комитетининг ҳукумат алоқа бўлими негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати (ҲАХ) тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат алоқа хизмати Низоми, тузилмаси ҳамда ҳарбий хизматчилари, ишчилари ва хизматчиларининг штат сони тасдиқлансин (1, 2, 3, 4-иловалар)*.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) билан ўзаро алоқада фаолият кўрсатади. Бунда Ўзбекистон Республикаси МХХ зиммасига ҲАХ ишларини уйғунлаштириш, кадрларни танлаш, комплектлаш ва ўқитиш вазифаси юкланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХ ходимлари (ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилар)да Ўзбекистон Республикаси МХХ ходимларининг тегишли тоифалари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар тўлиқ сақланиб қолади.


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХга зарур миқдорда, кеча-кундуз ишлайдиган, шунингдек, оператив талабномага мувофиқ бир мартада уланадиган халқаро ва шаҳарлараро алоқа каналлари ажратсин;

махсус асбоб-ускуналар ўрнатиш учун ишлаб турган ва янги очиладиган алоқа узелларида зарур майдонлар ажратсин;

Ҳукумат алоқасининг абонент ва уловчи кабелларига техника хизмати кўрсатишни ва ундан сифатли фойдаланишни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҲАХ ходимларига шаҳар телефон тармоғининг уй аппаратларини навбатдан ташқари ўрнатишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХ алоқа узелларини кафолатли (олий тоифа бўйича) электр қуввати билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўллар Бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХга алоқанинг ҳамма турларини, бино, техникавий қурилмаларни етказиб берсинлар, хизмат вазифаларини бажариш учун транспортнинг ҳамма турларига ўринларни бронлаштиришни таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси моддий-техника давлат-кооператив қўмитаси, Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизматини маблағ ва моддий-техника билан таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов