Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Товар-моддий бойликлар ҳисоби /

1. Моддий бойликларга мулк ҳуқуқи ўтишининг бухгалтерия ҳисоби ва унга солиқ солиш хусусиятлари (СБХ, 8-сон, 2014 йил 25 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СИЗДАН МЕНГА ЎТГАН МОЛ-МУЛК

ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ?

ЁКИ МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРГА МУЛК ҲУҚУҚИ

ЎТИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА УНГА

СОЛИҚ СОЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


Мол-мулкни олишга доир ҳар қандай битимнинг мақсади мулк ҳуқуқини ва уни тасарруф этиш имкониятини қўлга киритишдир. Раҳбар ҳам, бухгалтер ҳам ушбу ҳуқуқнинг қачон юзага келиши ёки, аксинча, унинг йўқотилишини билиши керак. Раҳбар олинаётган мол-мулкни тасарруф эта бошлаши (ёки тўхтатиши) учун, бухгалтер эса ушбу активни балансда акс эттириш ёки унинг балансдан чиқиб кетишини қайд этиш учун буни билиши керак, зеро мазкур операциядан олинадиган фойда ёки зарарни белгилаш ва, тегишинча, унга солиқ солиниши ана шунга боғлиқдир.

Баъзи шартномалар стандарт шаклда тузилган бўлиб, муаммо келтириб чиқармайди. Бошқалари бўйича эса мулк ҳуқуқи ўтишининг, тегишинча, ҳисобда акс эттирилишининг ўзига хос хусусиятлари юзага келади. Бундай хусусиятлар товар, кўчмас мулк, номоддий активлар, устав капитали олди-сотдиси чоғида намоён бўлиши мумкин. Товарлар бўйича ўзига хос хусусиятлар қуйидаги ҳолларда юзага келади, агар:

товар харидорнинг мулкига харидор омборида эмас, балки бошқа жойда, шу жумладан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтишга қадар ўтса;

товарга доир мулк ҳуқуқи харидор унинг ҳақини тўлаши пайтигача етказиб берувчида сақланса.



МУЛК ҲУҚУҚИ ТУРЛИЧА ЮЗАГА КЕЛАДИ


Фуқаролик кодекси (бундан кейин - ФК) 185-моддасига кўра шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Ашёларни олувчига топшириш, шунингдек етказиб бериш мажбуриятини олмаган ҳолда бошқа шахсга берилган ашёларни олувчига жўнатиш учун транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига топшириш ашёларни топшириш ҳисобланади (ФКнинг 186-моддаси).

Ашё олувчининг ёки у кўрсатган шахснинг ихтиёрига амалда тушган пайтдан бошлаб олувчига топширилган ҳисобланади. Ашёни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартнома тузилаётган пайтгача у олувчининг ихтиёрига ўтиб бўлган бўлса, ашё унга шу пайтдан эътиборан топширилган ҳисобланади.

Коносаментни ёки ашёга тегишли бошқа тасарруф этувчи ҳужжатни топшириш ҳам ашёни топширишга тенглаштирилади.

Мазкур

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск