Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2014 йил биринчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 15-сон, 2014 йил 15 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЖШДС,

ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ

ТЎЛДИРИШГА ДОИР ТУШУНТИРИШЛАР


Охири. Боши "СБХ"нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонида.


Бугунги сонда "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган 2014 йилнинг I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.



2014 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАГА МАЖБУРИЙ

АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР


2014 йилги ставкалар

Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори билан ЯИТнинг 25%лик ставкаси сақлаб қолинди, суғурта бадаллари ставкаси 6,5%гача оширилди.

Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони билан ЯИТ бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати қуйидагилар учун 2019 йил 1 январга қадар узайтирилди:

товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар (Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-банди);

юридик шахслар - Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар, агар улар хонадонларда ишловчи (касаначи) жисмоний шахслар билан меҳнат шартномалари тузадиган бўлсалар (ЎзР Президентининг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон Қарори 6-банди). Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомда дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритишга қўйиладиган талаблар, шунингдек имтиёзларни қўллаш шартлари белгиланган.

Мазкур корхоналар учун ЯИТ бўйича имтиёзлар фақат касаначиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига (МҲТФ) нисбатан қўлланилади.



ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ


ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга 1-илова - "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

q Ҳисоб-китобга 2-илова - "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 2-илова);

q Ҳисоб-китобга 3-илова - "ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади).


Барча корхоналар ходимлар сонидан қатъи назар, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни солиқ ҳисобига турган жойдаги ДСИга ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечикмай ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда тақдим этадилар. Яъни 2014 йилнинг I чораги якунлари бўйича ҳисобот 25 апрелдан кечиктирмай топширилиши лозим.


ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини топшириш учун тайёрлашда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:

q Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар корхонада тегишли кўрсаткичлар - Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадаллари олинмайдиган тўловлар мавжуд бўлган ҳоллардагина тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади (20-бетдаги тушунтиришларга қаралсин);

q Ҳисоб-китобга 3-илова ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан кейин - 2095-сон Низом) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар томонидангина тўлдирилади ва тақдим этилади (20, 21-бетлардаги тушунтиришларга қаралсин);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб чорак якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ҳисобланган корхоналар томонидан ЯИТ ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади. Бунда улар Ҳисоб-китобга 3-иловани тўлдирмайдилар. Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари ҳисоб-китоби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ


Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади:

3, 4 ва 5-устунларда ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби учун кўрсаткичлар, 6-устунда суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китоби учун кўрсаткичлар кўрсатилади.

ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрлари 3-устунида солиқ тўловчи маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади, улардан қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

4-устунда - умумбелгиланган ЯИТ ставкаси - 25% қўлланиладиган кўрсаткичлар.

4-устунни "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси ҳам тўлдиради, чунки улар учун ЯСТнинг 7%лик ставкаси белгиланган ва у умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди);

5-устунда - ЯИТ имтиёзли ставкаси қўлланиладиган маълумотлар кўрсатилади. Уни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар. Ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига 4,7%га пасайтирилган ЯИТ ставкаси қўлланилади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди).


010-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади (СКнинг 306-моддаси). Уларга СКнинг 172-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради:

q меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

q илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

q рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

q компенсация тўловлари (компенсация) (СКнинг 174-моддаси);

q ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-моддаси).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради:

q предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар бундан мустасно) тўловлар;

q юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

q мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

СКнинг 176-

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск