Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2014 йил биринчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 14-сон, 2014 йил 8 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР


"Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган 2014 йилнинг I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни бугунги сондан бошлаб эътиборингизга ҳавола этамиз. Тушунтиришларни тайёрлашда солиқ солишдаги ўзгартишлар ҳисобга олинган.



ЖШДС БЎЙИЧА 2014 ЙИЛДА ЖОРИЙ

ЭТИЛГАН АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР


2014 йил 1 январдан амал қилаётган ўзгартишлар:

ЖШДС ставкалари бўйича cолиқнинг энг кам ставкаси 0,5%га, яъни 8%дан 7,5%гача пасайтирилди (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 8-илова). 2014 йилда ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун йил бошида белгиланган ЭКИҲ - 96 105 сўм қўлланади;

ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатларида. Жисмоний шахсларнинг даромадлари деб тан олинмайдиган юридик шахсларнинг харажатлари рўйхати кенгайтирилди. Унга юридик шахсдан - иш берувчидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ваколатли банклар томонидан бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар киритилди (Солиқ кодекси (СК) 171-моддаси иккинчи қисми 14-бандига қўшимча 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан киритилган, бундан кейин - ЎРҚ-359-сон Қонун). Қишлоқ жойларда уй-жой қуриш учун кредитлар берадиган банклар қуйидагилар ҳисобланади: "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ (Президентнинг 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон ва 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорлари);

солиқ солинадиган базада. ЎРҚ-359-сон Қонун билан СКнинг 176-моддаси 4-бандига киритилган қўшимча билан жисмоний шахсларнинг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадларининг уни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (бўлмаганда) аниқланиши тартибига аниқлик киритилади. Унга мувофиқ мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса, инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади.


ЎРҚ-359-сон

...
Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск