Умная подшивка

Моҳир тахлам / Юридик шахсларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш / Юридик шахс (филиал, ваколатхона)ни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш /

«Бизнес шакллари бўйича гид» қўлланмаси: хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси тўғрисида (НМ, 15-сон, 2014 йил 15 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БИЗНЕСГА ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ БЎЛИБ


"BAKER TILLY UZBEKISTAN" компаниялар гуруҳи "Гид по формам бизнеса" ("Бизнес шакллари бўйлаб гид") ноёб қўлланмасини (бундан кейин - Гид) ишлаб чиқяпти, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлиб қолади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

Қўлланма икки бўлимдан иборат: биринчи бўлимда бизнесни фақат юридик шахс доирасида (унинг таркибига қуйидагилар кирган: акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар, хусусий корхоналар, тўлиқ ва коммандит ширкатлар, унитар корхоналар, ишлаб чиқариш кооперативлари, оилавий корхоналар), иккинчи бўлимда эса - алоҳида юридик шахсни ташкил этмасдан (бўлим ўз ичига фаолиятни норезидент ваколатхонаси, доимий муассасалар, концессия, оддий ширкат (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома), маҳсулотни тақсимлаш ва корхонани ишончли бошқариш тўғрисидаги битим воситасида амалга ошириш шаклларини олади) олиб бориш мумкин бўлган шакллари келтирилади.

Экспертиза даражаси ва Гид таркибини намойиш этиш маъносида эътиборингизга "Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси" секторини тақдим этамиз.

Ўз ичига ҳамма учун долзарб ва фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ва bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.



ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ

ВАКОЛАТХОНАСИ


Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси деб хорижий юридик шахснинг (фирма, компания, корпорация, жамият, ҳамкорлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур юридик шахснинг манфаатларини ифода этадиган ва уларнинг ҳимоясини амалга оширадиган алоҳида бўлинмаси эътироф этилади.

МЕЗОНЛАР


ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ


Ташкилий-ҳуқуқий мақом


Юридик шахс деб ҳисобланмайди.

Норезидентнинг таркибий бўлинмаси мақомига эга


Фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос


Аккредитация


Фаолиятнинг хусусияти


Нотижорат тусда: хорижий юридик шахснинг манфаатларини ифода этиш ва уларнинг ҳимоясини амалга ошириш


Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш


Йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда ваколатхонани норезидентнинг доимий муассасаси деб эътироф этиш хатарлари юзага келади, бу эса аккредитацияни бекор қилишга, бюджет олдида қўшимча солиқ мажбуриятларининг юзага келишига, мансабдор шахсларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаганлик (агар тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат амалга оширилса), фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик (агар ваколатхона амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш талаб қилинса) ва ҳоказолар учун жавобгарликка тортишга олиб келади


Фаолиятнинг асосий амалий турлари


Ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тарқатиш (сотишсиз), маркетинг, хорижий юридик шахс ишлаб чиқарадиган (амалга оширадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш, шартнома тузиш олдидан фаолият, музокаралар ўтказиш, товарлар етказиб берилишлари мониторинги, давлат органлари билан ҳамкорлик


Аккредитациялаш органи


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


Аккредитациялаш тартиби:

зарур ҳужжатлар


Аккредитациялашга ариза(1), хорижий юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари, хорижий фирма жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма),


зарур ҳужжатлар


ваколатхона бошлиғига хорижий юридик шахс томонидан берилган ишончнома(2), хорижий юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган ва фирма муҳри билан муҳрланган ваколатхона тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотурар жой мулкдори бўлган юридик шахс ёки жисмоний шахснинг мазкур жойни ваколатхонага ижарага бериш ёки сотишга тайёрлигини тасдиқлайдиган кафолат хати (ижарага бериш ёки сотиш шартлари ва муддатини кўрсатган ҳолда)


қўшимча ахборот сўраш


Йўл қўйилмайди


аккредитациялаш органига бериладиган ҳужжатларни консул легаллаштиришнинг зарурати


Агар уларга апостиль қўйилмаган бўлса, тақдим этилаётган ҳужжатларга нисбатан (бундан ариза мустасно) назарда тутилган(3)


рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск