Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2014 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 25-26-сон, 2014 йил 24 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИ

УЧУН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАШГА ДОИР ТАВСИЯЛАР


"СБХ"нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонида "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган жорий йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Бугун биз мутахассисларнинг II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича тавсияларини чоп этяпмиз.

Турли фаолият соҳаларидаги корхоналар учун муайян вазиятларда қисман озод қилиш тарзидаги имтиёзлар мавжуд бўлганда, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳамда тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси тушунтириб берилади. Ҳар бир вазият ЯСТ ҳисоб-китобини ва унга иловаларни, шунингдек Энг кам миқдор маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдиришга доир тавсиялар билан берилади.

     

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодексининг 360-моддаси.

     


    

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

Солиқ кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми.

     


ДИҚҚАТ: ҲИСОБОТДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР


Маълумки, ЎзРнинг 20.01.2014 йилдаги ЎРҚ-365-сон Қонуни ва Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори билан айрим турдаги солиқларни, шу жумладан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар солиқ ҳисоботи шаклларида ҳам ўз аксини топди ҳамда МВ ва ДСҚнинг "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (АВ томонидан 13.06.2014 йилда 2439-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан киритилди.

Хусусан, тўловларни пластик карталар орқали қабул қиладиган хизматлар, умумий овқатланиш ва савдо соҳасидаги корхоналар учун ЯСТ пасайтирилган ставкасининг фоизи камайтирилганлиги (10%дан 5%га) муносабати билан ЯСТ ҳисоб-китобидаги

...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск