Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2013 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишга доир тавсиялар (СБХ, 27-сон, 2013 йил 9 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2013 ЙИЛ II ЧОРАГИ УЧУН

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР


"Норма маслаҳатчи"нинг 9.04.2013 йилдаги 14 (403)-сонида турли фаолият соҳалари корхоналари биринчи чорак учун ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишларига доир тавсиялар чоп этилган эди. Улар имтиёзлар, камайтиришлар, солиқ ставкасини пасайтирган ҳолда ЯСТ ҳисоб-китоби, ЯСТнинг энг кам миқдорини белгилаш, ЯСТ ҳисоб-китоби ва унга иловаларни, шунингдек Энг кам миқдор маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича тушунтиришлар ҳамда ҳар бир ҳолат бўйича ЯСТнинг аниқ ҳисоб-китоблари келтирилган алоҳида мисоллар тарзида тақдим этилган.

Мавзуни давом эттириб, "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан иккинчи чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича тавсиялар тайёрланди. Аввалги вазиятлар асос сифатида қабул қилинди.

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови қуйидагича тўланади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай.

Солиқ кодекси, 360-модда.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

Солиқ кодекси, 28-модданинг тўртинчи қисми.


ЯСТ ҳисоб-китобига доир тавсиялар "Norma Ekspert" мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади. Уларни "Norma" газеталари бирлашган таҳририяти" МЧЖ ёки "Norma Ekspert" ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

ЯСТ ҳисоб-китобига доир тавсиялар "Norma Ekspert" мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади. Уларни "Norma" газеталари бирлашган таҳририяти" МЧЖ ёки "Norma Ekspert" ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.



2013 ЙИЛ АПРЕЛДА АМАЛГА КИРИТИЛГАН

ЯСТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ БЎЙИЧА

ЎЗГАРТИРИШЛАР


2013 йил 8 апрелдан бошлаб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда чакана савдо корхоналари янги Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск