Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /3. 2013 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишга доир тавсиялар (НМ, 3-сон, 2014 йил 21 январь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
2013 ЙИЛ IV ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА
СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБ-КИТОБ
ҚИЛИШГА ДОИР ТАВСИЯЛАР*
Ўтган йилда биз 2013 йилнинг I, II ва III чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилишга доир тавсияларни чоп этган эдик ("Норма маслаҳатчи"нинг 9.04.2013 йилдаги 14 (403)-сони, "СБХ"нинг 9.07.2013 йилдаги 27 (987)-сони, "СБХ"нинг 15.10.2013 йилдаги 41 (1001)-сонига қаранг). Уларда турли фаолият соҳаларидаги корхоналар (ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо, хизмат кўрсатиш) учун вазиятлар имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоб-китоби, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, шунингдек ҳар бир муайян вазият учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда, ЯСТ ҳисоб-китоби ва унга иловалар, шунингдек ЯСТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича тавсиялар кўриб чиқилган эди.
Худди шу вазиятлар асосида "Norma Ekspert" мутахассислари ЯСТ бўйича ҳисоб-китоб ва йиллик ҳисоботни тўлдиришга доир тавсияларни тайёрлашди.
|
|
|
|
Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ягона солиқ тўлови қуйидагича тўланади: микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай; микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай. Солиқ кодекси, 360-модда. |
|
|
|
|
1-вазият.
ИККИТА САВДО ШОХОБЧАСИГА ВА КАФЕГА ЭГА БЎЛГАН
ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ.
ТУШУМНИНГ БИР ҚИСМИ ПЛАСТИК КАРТАЛАР
ҚЎЛЛАНИБ ОЛИНГАН
Кичик корхона иккита савдо шохобчасига: Тошкентда озиқ-овқат дўкони (солиқ ҳисобига олинган жойда) ва Чирчиқда қурилиш материаллари дўкони, шунингдек
...