Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2012 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобига доир тавсиялар (СБХ, 28-сон, 2012 йил 5 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ

2012 ЙИЛНИНГ ИККИНЧИ ЧОРАГИ

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБИГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР


Ягона солиқ тўлови (ЯСТ) - бир нечта солиқ ўрнига битта солиқ тўланишини назарда тутадиган соддалаштирилган тизимдаги солиқлардан бири. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, ЯСТ ҳисоб-китоби унчалик енгил эмас. Айниқса, фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари, нооддий вазиятлар, солиқ тўловчиларнинг бир неча фаолият турларини юритишлари, турли имтиёзлар ва бошқаларни ҳисобга олганда. ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда ушбу барча жиҳатларни асло эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Ярим йил якунлари бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ЯСТ бўйича ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришни тайёрлаган "Norma Ekspert" мутахассислари уларни унутмасликка, шунингдек энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш хусусиятларини билиб олишда сизга ёрдам беришга ҳаракат қилдилар.

360-модда. Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш, унинг ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва уни тўлаш тартиби

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун ягона солиқ тўлови суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасига, лекин ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади...

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўловини тўлаш ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.



28-модда. Ҳисоблаб чиқариш тартиби

...Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.


2010 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо корхоналари, хизматлар кўрсатиш соҳаси микрофирма ва кичик корхоналари Солиқ кодексига мувофиқ ягона солиқ тўловини, бироқ худди шундай фаолият турини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган суммада, тўлайдилар.

2011 йил 1 июлдан бошлаб қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчиларига кирмайдиган корхоналар Солиқ кодексига мувофиқ ягона солиқ тўловини, бироқ жойлашган жойи ва амалга оширилаётган фаолият турларига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олиб туриб эгаллаган майдондан келиб чиқиб ҳисобланадиган энг кам миқдор - ер солиғининг уч баравари суммасидан паст бўлмаган суммада, тўлайдилар.


ЯСТ ҳисоб-китобига доир тавсиялар "Norma Ekspert" мутахассисларининг эксклюзив ишланмасидир. Унинг бошқа

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск