Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2012 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобига доир тавсиялар (СБХ, 1-сон, 2013 йил 7 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2012 ЙИЛ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ

ҲИСОБ-КИТОБИГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


Ўтган йили биз иккинчи ва учинчи чораклар учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига доир тавсияларни даврий равишда чоп этишни бошлаган эдик ("СБХ"нинг 5.07.2012 йилдаги 28 (936)-сони ва 27.09.2012 йилдаги 39 (947)-сонларига қаранг). Уларда турли фаолият соҳаларидаги корхоналар (ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо, хизматлар) учун 7 хил вазиятда имтиёзлар, солиқ солинадиган база ва солиқ ставкасини камайтиришни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаш, шунингдек ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоб-китоби ва унга иловаларни, Энг кам миқдорнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини ҳар бир вазиятда тўлдириш бўйича тушунтиришлар мисоллар билан бирга кўриб чиқилган.

"Norma Ekspert" мутахассислари ЯСТ ҳисоб-китоби ва тўртинчи чорак учун ҳисоботни тўлдириш бўйича тавсиялар тайёрлашди. Газетхонларимизга таниш 7 вазият асос сифатида олинди.

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан тақдим этилади.

Ягона солиқ тўловини тўлаш ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади (Солиқ кодексининг 360-моддаси).


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади (Солиқ кодексининг 28-моддаси).

2012 йил учун чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини Солиқ кодексига мувофиқ, лекин айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахсни ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган. Қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш қоидалари Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибига солинади (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

Қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилар жумласига кирмайдиган корхоналар ягона солиқ тўловини Солиқ кодексига мувофиқ, бироқ энг кам ми

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск