ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Электрон рақамли имзо. Электрон ҳужжат айланиши /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2014 й. 185-сон "Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.07.2014 й.
N 185
ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОЛАР КАЛИТЛАРИНИ
РЎЙХАТГА ОЛИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ
КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги "12" рақами "24" рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 14 июль, 28-сон, 343-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 7-сон, 70-модда