Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ходимлар билан ҳисоб-китоблар / Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси: иш ҳақи, мукофотлар, компенсациялар /

Иш вақтидан ташқари вақтда, тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунларида иш вақтини ҳисобга олиш ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш (СБХ, 30-сон, 2014 йил 5 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИШ ВАҚТИ НОРМАЛ

МУДДАТИНИ ОШИРМАСДАН


Амалиётда ходим иш вақтидан ташқари ишлаган соатларини кадрлар бўлимида ҳисобга олиш ва бундай ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ кўплаб муаммоли масалалар мавжуд. Кадрлар бўлимларининг ходимлари, бухгалтерлар бир талай қоидаларда чалкашадилар ва доим ҳам ҳисоб-китобларни тўғри амалга оширавермайдилар.


Ҳаётий мисолларда иш вақтидан ташқари вақтда; дам олиш ва байрам кунларида; тунги вақтдаги ишнинг кадрлар бўлими ва бухгалтерия ҳисобини таҳлил қилиб кўрамиз.


1-вазият. "ХХХ" корхонасида қўриқлаш бўлимининг икки ходими учун сменали иш жадвали белгиланган. Ҳар ойда, иш вақти табелига кўра 1-қўриқчи 180 иш соати, 2-қўриқчи эса 190 иш соатини ишлаб беради. Бу қанчалик тўғри?

Меҳнат кодексининг (МК) 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

МКнинг 123-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмаслиги шарти билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (МКнинг 115, 116, 117, 118-моддалари). Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Корхонада смена бўйича ишлайдиган ходимлар мавжуд бўлса, улар учун иш вақти ҳисобини жамлаб юритиш қулай бўлади. Бундай ҳолатда корхона иш ҳафтаси турига (5 ёки 6 кунлик) эътибор бермасдан, балки ишланган соатлар бўйича иш вақтини ҳисобга олиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, иш вақтининг жамланган ҳисобини қўллаш тартиби ва ҳисоб даври мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақини бараварлаштиришга йўналтирилган чоралар жамоа шартномаси билан, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан, касаба уюшмаси қ

...
Время: 0.0297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск