язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2014 й. 248-сон "Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2014 й.

N 248



ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ПОЧТА

АЛОҚАСИ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҳамда фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 467-модда