язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2014 й. 250-сон "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2014 й.

N 250



МАМЛАКАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА

ФАОЛ ҚАТНАШАЁТГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ

УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидагича миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз.

2. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати "Ёшлар" уйларини қуриш ва реконструкция қилишнинг буюртмачилари ҳисобланади;

квартиралар қийматини мақбуллаштириш мақсадида уйларни қуриш, қоидага кўра, мавжуд қурилиши тугалланмаган бинолар ва бошқа объектларни, уй-жойларни тегишли инфратузилма билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш учун энг қулай лойиҳалар бўйича реконструкция қилиш шаклида амалга оширилади;

"Ёшлар" уйларини жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш доирасида буюртмачи ёки пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 5 йилгача муддатга бериладиган тижорат банклари кредитларини жалб этишлари мумкин.

3.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қуриладиган "Ёшлар" уйларининг сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.

4. Ёшлар уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


8. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.И. Закиров ва А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 сентябрдаги

250-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги

2-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига,

уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити

бериш тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 7-банднинг 3-кичик бандига "Камолот" ёш оилалар учун кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган кредитлар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


2. 10-бандга "Ёш оилалар учун "Камолот" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


3. 12-банднинг учинчи хатбошига "эга бўлишлари керак" сўзларидан кейин "ёш оилалар учун "Камолот" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


4. 25-бандда:

3-кичик бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Ушбу маълумотнома ёш оилалар учун "Камолот" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар олишда талаб қилинмайди";

қуйидаги мазмундаги 5-кичик банд қўшилсин:

"5) тижорат банкларига "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгашининг ёш оилалар учун "Камолот" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 468-модда