язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 29.12.2002 й. 200-сон "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасига оид норматив ҳужжатни амалга киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.01.2003 й. 1211-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2003 й.

N 1211




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

29.12.2002 й.

N 200


БУЙРУҒИ



Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасига

оид норматив ҳужжатни амалга

киритиш тўғрисида


(2003 йил 7 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибидаги Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази (ФТМТМ) томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонунининг 19-моддаси талабларидан келиб чиқиб Агентлик тизимидаги хизмат кўрсатувчи телекоммуникация объектларида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келиши ҳақида хабарлаш ва сигналларни узатиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжат сифатида "Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низом" лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилганлигини инобатга олиб,


БУЮРАМАН:


1. ФТМТМ томонидан ишлаб чиқилган "Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низом" (илова қилинган) тасдиқлансин.


2. ФТМТМ (Исаев) тасдиқланган Низомни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


3. Ушбу Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин ва Агентлик таркибидаги барча акциядорлик компанияларга, корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга амалиётда фойдаланишлари учун етказиб берилсин.



Бош директор                                                                                А. Арипов