Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2014 йил учинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 41-сон, 2014 йил 14 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


Бугунги сонда биз "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган, 2014 йилнинг III чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни чоп этамиз.



ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ


Корхоналар томонидан тақдим этиладиган ЖШДС бўйича ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

q Маълумотларга 1-илова - "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

q Маълумотларга 2-илова - “Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси” (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

q Маълумотларга 3-илова - “Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси” (бундан кейин - Маълумотларга 3-илова);

q Маълумотларга 4-илова - “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси” (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди, улар фақат йил якунлари бўйича йиллик Маълумотлар билан биргаликда ДСИга топширилади. 2014 йилнинг учинчи чораги учун солиқ тўловчилар 25 октябрдан кечиктирмай фақат Маълумотларнинг ўзини ва уларга 1 ва 2-иловаларни солиқ органларига тақдим этишлари шарт.

Қўйида 2014 йил III чораги учун ЖШДС бўйича Маълумотларнинг шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар келтирилган. Маълумотлардаги айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловалардаги маълумотлардан фойдаланилади, шу сабабли аввал уларни тўлдириш зарур. Тавсияларимизда тушунтиришлар кетма-кетлик билан - Маълумотлар ва кейин уларга иловалар берилган.



ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ

ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР


001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромад олган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилади. Сатр кўрсаткичига даромад олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки фақат бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, киритилади.


...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск