Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2014 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 41-сон, 2014 йил 14 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сони ва 24.06.2014 йилдаги 25-26 (1037-1038)-сонида турли фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналар учун тегишинча жорий йилнинг I ва II чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. "Norma Ekspert" мутахассислари муайян вазиятларга доир мисолларда солиқни тўлашдан қисман озод этиладиган имтиёзлар мавжуд бўлганда, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, ЯСТнинг энг кам миқдори ва ЯСТнинг тўланадиган миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш тартибини тушунтирадилар. Ҳар бир вазиятда ЯСТ ҳисоб-китобини ва унга иловаларни тўлдиришга доир тавсиялар келтирилади.

Бугун биз экспертларнинг ЯСТ ҳисоб-китоби ва III чорак учун ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларини чоп этамиз.


ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР...


q ... ишлаб чиқариш корхоналари учун


2014-2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин - Маҳаллийлаштириш дастури) иштирокчиси бўлган корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича 2017 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод қилинади. Имтиёзни Президентнинг ПҚ-2120-сон Қарорига 1 ва 2-иловаларда келтирилган рўйхатдаги корхоналар қўллайдилар.

ВМнинг 5.05.2014 йилдаги 113-сон ва 15.08.2014 йилдаги 233-сон Қарорлари билан 2014-2016 йиллардаги маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритилди. Хусусан, ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи билан Маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги корхоналар киритилди:

2014 йил 1 июндан - ВМнинг 5.05.2014 йилдаги 113-сон Қарорига иловада кўрсатилган корхоналар;

2014 йил 1 сентябрдан - ВМнинг 15.08.2014 йилдаги 233-сон Қарорига иловада кўрсатилган корхоналар.

Имтиёз татбиқ этиладиган маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш учун саноат кооперацияси асосида Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссия ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш талаб этилмайди (ВМнинг 27.06.2014 йилдаги 173-сон Қарори).

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, сотувнинг умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар 2016 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод қилинади.

Ишлаб чиқарилишида имтиёз тақдим этиладиган ноозиқ-ов

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск