язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Фирма номлари. Савдо белгиси. Хизмат кўрсатиш белгиси. Товар келиб чиққан жой/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2014 й. 286-сон "Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2014 й.

N 286


ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ НОМЛАРИ

ВА РАМЗЛАРИДА ДАВЛАТНИНГ РАСМИЙ

НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддасига, "Фирма номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек юридик шахсларнинг номларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, "Ўзбекистон Республикаси" ва "Ўзбекистон" расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан қуйидагилар ўз номлари ва рамзларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

Ушбу банд талаблари давлатнинг бошқа тиллардаги расмий номидан фойдаланишга ҳам татбиқ этилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона давлат реестрига киритилган юридик шахсларнинг номларини ушбу қарорга мувофиқлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

юридик шахсларни ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини рўйхатга олишда ушбу қарор талабларига қатъий амал қилсинлар.


3. Рўйхатга олувчи органлар раҳбарларига ушбу қарор талабларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 521-модда