Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2014 йил учинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 42-сон, 2014 йил 21 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР*


Бугунги сонда биз "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган, 2014 йилнинг III чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этишни якунлаймиз.



ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ


ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга 1-илова - "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

q Ҳисоб-китобга 2-илова - "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 2-илова);

q Ҳисоб-китобга 3-илова - "ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади);

q Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб (қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади).

Корхоналар ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни солиқ ҳисобига турган жойдаги ДСИга ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда тақдим этадилар. 2014 йилнинг III чораги якунлари бўйича ҳисобот 25 октябрдан кечиктирмай топширилиши лозим.


Диққат!

Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар корхонада тегишли кўрсаткичлар - Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - СК) 308-моддасига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлган ҳоллардагина ДСИга тақдим этилади;

Ҳисоб-китобга 3-илова Ҳисоб-китоби билан бирга, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан кейин - 2095-сон Низом) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар томонидангина тўлдирилади ва тақдим этилади;

Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб чорак якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ҳисобланган корхоналар томонидан Ҳисоб-китоб билан бирга тақдим этилади. Бунда улар Ҳисоб-китобга 3-иловани тўлдирмайдилар. Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари ҳисоб-китоби Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан кейин - 2173-сон Низом) мувофиқ амалга оширилади.



ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ


Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади:

3, 4 ва 5-устунларда ЯИТ ҳисоб-китоби учун фойдаланиладиган маълумотлар, 6-устунда эса суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китоби учун кўрсаткичлар кўрсатилади.

ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрлари бўйича 3-устунда солиқ тўловчи маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади. Улардан қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

4-устунда - умумбелгиланган ЯИТ ставкаси - 25% қўлланиладиган кўрсаткичлар. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси аъзолари улар учун белгиланган ЯСТнинг 7%лик ставкасини ушбу устунда кўрсатадилар (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон Қарори 1-банди);

5-устунда - ЯИТ имтиёзли ставкаси қўлланиладиган маълумотлар кўрсатилади. Уни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар, улар ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига 4,7%га пасайтирилган ЯИТ ставкасини қўллайдилар (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарори 7-банди).

010-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади (СКнинг 306-моддаси). СКнинг 172-моддасига мувофиқ бундай даромадларга қуйидагилар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (компенсация) (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-моддаси).

Қуйидаги тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади:

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар бундан мустасно);

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда қуйидаги тўловлар акс эттирилмайди:

СКнинг 176-178-моддалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган ҳамда тегишинча улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинмайдиган тўловлар;

СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми бўйича тўловлар - жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари.


МИСОЛ. Кичик корхона 9 ойлик якунлари бўйича ходимларга қуйидаги тўловларни амалга оширган:

иш ҳақи - 24 600 минг сўм;

дала таъминоти - 1 729,89 минг сўм (меъёр доирасида - 1 153,26 минг сўм, меъёрдан ортиқча - 576,63 минг сўм);

мукофотлар - 1 600 минг сўм;

таътил пуллари - 2 300 минг сўм;

дивидендлар - 12 800 минг сўм;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар - 920 минг сўм.

Санаб ўтилган тўловлардан иш ҳақи, меъёрдан ортиқча дала таъминоти, мукофотлар ва таътил пуллари ҳисоботда акс эттирилади ҳамда улардан ЯИТ ва суғурта бадаллари олинади (СКнинг 172-моддаси; 173-моддаси 2-банди; 174-моддаси 8-банди; 175-моддаси 1-банди).

Дивидендлар (СКнинг 176-моддаси 2-банди), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар (СКнинг 178-моддаси 1-банди) ва меъёр доирасида дала таъминоти (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди) ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди ва ҳисоботда кўрсатилмайди.


011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон норезиденти - юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари кўрсатилади. Мазкур сатрда чет эллик ходимларга, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган даромадлар суммаси келтирилади. Ушбу даромадлар фақат ЯИТ солинадиган объект ҳисобланади (СКнинг 306-моддаси), шу боис фақат 3 ва 4-устунлар тўлдирилади. 5 ва 6-устунлар тўлдирилмайди.


Ҳисоб-китоб тегишли устунларининг 020-сатрида ЯИТ (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри маълумотлари) ва суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри маълумотлари бўйича) кўрсатилади.

030-сатрда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади: 010-сатр + 011-сатр - 020-сатр. 0301, 0302 ва 0303-сатрларда тегишинча ҳисобот чораги биринчи, иккинчи ва учинчи ойларининг охиридаги солиқ солинадиган база (ортиб борувчи якун билан) алоҳида кўрсатилади. 0303 ва 030-сатрлар кўрсаткичлари тенгдир.

040-сатрда ЯИТ ставкаси - 25% ва суғурта бадаллари ставкаси - 6,5% кўрсатилади. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси 040-сатрнинг 4-устуни бўйича 7%ни, ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар эса 040-сатрнинг 5-устунида - 4,7%ни қўядилар.

050-сатрда ҳисобот даврида ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади, у 030-сатр "Солиқ солинадиган база" кўрсаткичини 040-сатрнинг "ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкалари" кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан аниқланади. 0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммасини (ортиб борувчи якун билан) кўрсатиш керак. Корхона имтиёзли ставкани (4,7%) қўлласа, ЯИТни белгиланган ва пасайтирилган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаш керак.


МИСОЛ. Корхонада 20 киши ишлайди, уларнинг 8 нафари - ногиронлар. Январь-сентябрь ойларида 110 000 минг сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган, шундан 42 000 минг сўми ногирон ходимлар МҲТФга тўғри келади.

9 ойлик якунлари бўйича МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов:

ногирон ходимлардан - 1 974 минг сўм (42 000 х 4,7%);

қолган ходимлардан - 17 000 минг сўм (68 000 х 25%).

9 ойлик якунлари бўйича ЯИТ суммаси - 18 974 минг сўмга (1 974 + 17 000), суғурта бадаллари суммаси - 7 150 минг сўмга (110 000 х 6,5%) тенг.

Ҳисоб-китобда қуйидагилар кўрсатилади:

030-сатр бўйича 3 ва 6-устунларда - 110 000 000 сўм, 4 ва 5-устунларда тегишинча 68 000 000 ва 42 000 000 сўм;

040-сатр бўйича 4-устунда - 25%, 5-устунда - 4,7%, 6-устунда эса - 6,5%;

050-сатр бўйича 3-устунда - 18 974 000 сўм, 4-устунда - 17 000 000 сўм, 5-устунда - 1 974 000 сўм, 6-устунда - 7 150 000 сўм.


060, 0601, 0602 ва 0603-сатрлар 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлайдиган корхоналар томонидангина тўлдирилади. Кўрсатилган сатрларда Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090, 0901-0903-сатрлари асосида маълумотлар келтирилади. 060-сатрда ҳисобот чораги учун, шу жумладан 0601, 0602 ва 0603-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун (ортиб борувчи якун билан) қўшимча ҳисоблашнинг умумий суммаси акс эттирилади. Агар ЯИТ қўшимча ҳисоблашларсиз энг кам миқдоргача тўланса, 060, 0601-

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск