язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Оммавий ахборот воситалари/ Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.04.1998 й. 160-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 апрелдаги

160-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот

воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш қоидаларини белгилайди.


2. Оммавий ахборот воситаси дейилганда кўпчилик оммага мўлжалланган босма, аудио, аудиовизуал ва бошқа хилда ахборот тарқатадиган манбалар тушунилади.

Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, уларнинг иловалари, ахборот агентликлари, телекўрсатувлар (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлари, ҳужжатли кино, электрон-ахборот тизими, шунингдек, доимий номига эга бўлган давлат тасарруфидаги мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот воситаларидир.

Даврий босма нашрнинг тиражи ёки алоҳида сонининг бир қисм тиражи, теле-радио, ҳужжатли кино дастурининг айрим кўрсатувлари, аудио ёки видеоёзув дастурининг тиражи ёки бир қисми тиражи оммавий ахборот воситасининг маҳсулоти ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш дейилганда даврий босма нашрларни, аудио ёки видеоёзув дастурларини сотиш (у ёки бу нашрга ёзилиш, етказиб бериш, тарқатиш), теле, радио дастурларни (эшиттиришларни) олиб кўрсатиш, ҳужжатли кинолар дастурини намойиш қилиш тушунилади.

Реклама тоифасидаги оммавий ахборот воситаси дейилганда, даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, телерадиодастурда эшиттиришнинг ҳар бир соатига 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари эгаллаган оммавий ахборот воситаси тушунилади.

3. Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар таъсис этадиган оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтиб, тегишли гувоҳнома олгач, ўз фаолиятини бошлашга ҳақлидир.

Оммавий ахборот воситалари қуйидаги тартибда рўйхатга олинади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси томонидан:

- марказий даврий босма нашрлар, телерадиокомпаниялар;

- Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ҳамда Почта ва телекоммуникациялар агентлигининг техник жиҳозларнинг мослиги ҳақидаги хулосалари асосида телерадиостудиялар (кабелли, эфир-кабелли телевидениелар), бошқа электрон оммавий ахборот воситалари;

- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хулосалари асосида ахборот агентликлари;

- "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компаниясининг хулосалари асосида илмий-оммабоп, ҳужжатли, хроникал-ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқарувчи киновидеостудиялар, киновидеодастурлар.

Тошкент шаҳрига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва вилоят матбуот бошқармалари томонидан юқорида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.


4. Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризада оммавий ахборот воситасининг муассиси (муассислари); номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили; мақсад ва вазифалари; қандай доирадаги ўқувчига (томошабинга, тингловчига) мўлжалланганлиги; даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ҳамда пул билан таъминланиш манбалари кўрсатилиши керак.

Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш учун бериладиган аризага муассис (муассислари) Уставининг (Низомининг), муассислар (муассис) томонидан тасдиқланган оммавий ахборот воситаси Уставининг (Низомининг), таъсис шартномасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари, эшиттириш ва кўрсатув тартиби (радио ва телевидение учун), рўйхатдан ўтиш учун белгиланган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи хужжат илова қилинади.

Рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва унинг ҳудудий идоралари аризада келтирилган маълумотларнинг ҳамда моддий-техника таъминоти ва пул манбаларининг амалдаги қонунчиликка мос келишини экспертизадан ўтказишга ҳақлидирлар.

Муассис ёки муассислар томонидан рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза қонунчиликда кўзда тутилган шаклда берилади.

Муассислар (муассис) Уставида (Низомида) оммавий ахборот воситасини ташкил этишга оид фаолият акс этиши лозим.


5. Оммавий ахборот воситаси билан муассислар ва ноширлар ўртасидаги муносабатлар, моддий ва молиявий алоқалар ўзаро тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

Муассис шартномада кўрсатилган бурчини бажармаса, таҳририят муассис билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда таҳририят рўйхатга олган ташкилотга уч кун ичида ёзма равишда хабар қилиши лозим.

Муассис оммавий ахборот воситасини чиқаришга (нашр қилишга) кафолат беради, шу муносабат билан у моддий-техника ёрдамини амалга ошириши, зарур бўлиб қолса тахририятни иқтисодий таъминлаши лозим.


6. Ахборот агентликларига бир вақтнинг ўзида оммавий ахборот воситалари таҳририяти ва тарқатувчиси мақоми берилиб, уларнинг ҳуқуқий тартиби жорий этилади.


7. Оммавий ахборот воситаларининг давлат рўйхатига (реестри) олингани ва бу ҳақда гувоҳнома берилгани учун қуйидаги миқдорларда рўйхатга олиш йиғими ундирилади:

даврий матбуот нашрлари


энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида;


болалар, ўсмирлар, ногиронлар, шунингдек умумтаълим ва маданий-оқартув йўналишида бўлган оммавий ахборот воситалари


энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;


ахборот агентликлари, радио-теле, видеокинохроникал дастурлари


энг кам нш ҳақининг 30 баравари миқдорида;


оммавий ахборот воситаларини тарқатишнинг бошқа шакллари


энг кам иш ҳақининг 45 баравари миқдорида;


Рекламаларни эълон қилишга ихтисослашган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олганлик учун рўйхатга олиш йиғими 2 баравар кўп ундирилади.


8. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олишда йиғим миқдори мазкур тартибнинг 7-бандида кўрсатилган ҳажмнинг 70 фоизидан ошмаслиги керак.


9. Оммавий ахборот воситасининг муассислари, номи, эълон қилинадиган тили, мақсад ва вазифалари ўзгарадиган бўлса, бу оммавий ахборот воситаси белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилади. Қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Қайта рўйхатдан ўтказишда ҳужжатлар тайёрлаш ҳам дастлабки рўйхатга олиш каби амалга оширилади.


10. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи рўйхатга олувчи органларнинг ҳисобига ва қолган қисми тегишлича республика бюджетига ва маҳаллий бюджетларга келиб тушади.


11. Рўйхатга олиш чоғида кўрсатилган оммавий ахборот воситасининг даврийлиги, ҳажми ва 9-бандда қайд этилмаган бошқа маълумотлар ўзгарса, бу ҳақда муассис уч кун муддатда рўйхатга олган ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Бунда рўйхатга олиш гувоҳномасини алмаштириш ва рўйхатга олиш йиғимлари талаб этилмайди.


12. Гувоҳнома йўқолганда (йўқотиб қўйилганда, йўқ қилинганда ва бошқа вазиятларда) "дубликат" белгиси қўйилган ҳолда янги гувоҳнома берилади. У ҳолда рўйхатга олиш йиғими белгиланганидан 30 фоиз кўп миқдорда ундирилади.


13. Рўйхатдан ўтказиш фақат қуйидаги ҳоллардагина рад этилиши мумкин, агар:

оммавий ахборот воситасининг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда "Оммавнй ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунга зид бўлса;

бундан аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида худди шу номдаги оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинган бўлса;

ариза суднинг оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганига бир йил ўтмасдан берилган бўлса;

оммавий ахборот воситаси муассисининг ёки муассисларидан бирининг ёҳуд ноширнинг манзили Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса.

Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олишнинг рад этилиши ҳар томонлама асосланиши ва ариза берувчига ёзма равишда юборилиши лозим.


14. Давлат рўйхатига олинган даврий матбуот нашрларининг мажбурий бепул нусхалари муассисга, рўйхатга олган ташкилотга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатга биноан тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатилади.


15. Рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:

а) агар тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон маълумотлар берилганлиги аниқланса;

б) агар муассис ва таҳририят рўйхатга олингандан сўнг 3 ой ичида оммавий ахборот воситаларини чиқара олмаса ёки уларни чоп этиш оралиғидаги муддат 3 ойга чўзилиб кетса;

в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.


16. Оммавий ахборот воситалари томонидан мазкур қоидаларнинг бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси амалга оширади.