язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Оммавий ахборот воситалари/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1992 й. 123-сон "Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1992 й.

N 123



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ

КОМПАНИЯСИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитетини Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига айлантириш тўғрисида" 1992 йил 7 январдаги Фармонига мувофиқ, радио ва телевидениенинг, унга қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитети 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб тугатилган деб ҳисоблансин. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси ("Ўзтелерадио") унинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин. 1992 йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикасининг собиқ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитети ва унга қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар ихтиёридаги асосий фондлар, мулк ва банклардаги ҳисоб-китоб счётларида бўлган пул маблағлари "Ўзтелерадио" ихтиёрига берилсин.


2. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, "Ўзтелерадио" республика ҳудудида тўрт программа бўйича телевизион кўрсатувлар олиб боради, жумладан, "Останкино" ва Ўрта Осиё ҳамда Қозоғистон республикалари телекомпанияси дастурларини олиб кўрсатади, тўрт дастур бўйича радиоэшиттиришлар олиб боради, жумладан, "Маяк" радиостанциясини олиб эшиттиради, шунингдек, чет эллар учун эшиттиришларни амалга оширади.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси телерадиоэшиттиришнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган йиллик режа ҳажмларига ҳамда компаниянинг бир соатлик эшиттириши қийматининг ҳисоб-китоб нормативларидан келиб чиққан ҳолда республика бюджетидан маблағ билан таъминланади.


5. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига Раиснинг тўрт нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлишига рухсат этилсин.

"Ўзтелерадио" раисига, унинг ўринбосарларига ва бошқарув аъзоларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун тегишли равишда назарда тутилган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш жорий қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан Давлат телерадиоэшиттириш компанияси раҳбариятига хизмат кўрсатиш учун ажратилган 5 та енгил автомашинани сақлаш учун зарур бўлган маблағ ва лимит ажратсин.


7. "Ўзтелерадио" ва унга қарашли ташкилотларга мазкур қарор кучга кирган пайтдан бошлаб даромаддан олинадиган солиқларнинг ставкаси 12 фоиз миқдорида белгилансин. Тижоратчилик фаолиятидан олинган даромадлардан ва бюджетдан ташқари молиявий таъминлашнинг бошқа манбаларидан олинган маблағлардан телерадио ишлаб чиқаришини ташкил этишни такомиллаштириш, телерадиоэшиттиришнинг сифати ва бадиий савиясини ошириш, ижтимоий ривожланиш моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш учун мустақил равишда фойдаланишга рухсат этилсин.


8. "Ўзтелерадио" ва унга қарашли корхоналар ҳамда ташкилотларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш, валюта ва бошқа фондларни мустақил равишда шакллантириш ва фойдаланиш, ставкалар, окладлар, қўшимча ҳақлар, мукофотларни ҳамда раҳбарлар ва аппарат ходимларини рағбатлантириш тарзидаги бошқа тўловлар миқдорини, шунингдек, кўрсатилган мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида ҳар хил тоифадаги ходимлар сонининг ўзаро нисбатини ҳисобга олмаган ҳолда штатлар ва тузилмаларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.


9. "Ўзтелерадио" давлат алоқа органларининг барча турдаги хизматларига, шу жумладан, буюртма телерадио маҳсулотлари ҳамда тижорат кўрсатувлари ва эшиттиришлари трансляцияси учун тўловларни давлат тарифлари бўйича амалга оширади.


10. "Ўзтелерадио" Ўзбекистон Республикасида, МДҲнинг бошқа республикаларида ва чет элларда мухбирлик пунктлари очиш, қўшма корхоналар тузиш, шунингдек, савдо-воситачилик биржалари ташкил этиш ва биржа аъмолларида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.


11. "Ўзтелерадио" ва унга қарашли корхоналар ва ташкилотларга телерадио программалари, кино, -аудио, -видеоплёнкалар, телерадио маҳсулотлари ва бошқа товарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш учун техникалар сотиб олиш, ишлаб чиқарилган телерадио маҳсулотларини сотиш ҳисобига чет эл телерадио ташкилотларининг хизматларини олишга оид экспорт-импорт ва бартер битимларини амалга ошириш, чет эл телерадио ташкилотлари вакилларини транспорт, алоқа, телерадио техника, таржимонлар билан таъминлаш ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.


12. "Ўзтелерадио"га буюртма телерадио маҳсулотлари учун нархларни ва совет пулларида ҳамда чет эл валютасида хизмат кўрсатганлик учун тарифларни мустақил равишда белгилашга рухсат этилсин.


13. Республика телевидениесининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1992-1993 йилларда "Ўзтелерадио"га қуйидагилар учун рухсат этилсин:

товарлар, хизматларни экспорт қилганлик ва чет эллик шерикларга хизмат кўрсатганлик учун тушумлардан валюта фондига ажратмаларни амалга оширмасликка;

"Ўзтелерадио"нинг таклифига биноан республика ҳудудига келадиган хорижий фуқароларга яшаб туриш ва транспорт харажатларига сўмларда пул тўлашга.


14. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси "Ўзтелерадио"нинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратишни таъминлаш, телевизион ва радиоэшиттириш асбоб-ускуналарини вақт-вақти билан янгилаб туриш ва ўрнини тўлдириш, фойдаланиб келинаётган бинолар ва иншоотларни тузатиш ва реконструкция қилиш мақсадида ҳар йили, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюталарда зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


15. "Ўзтелерадио" "Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз" - "Говорит и показивает Ташкент" ҳафталигининг таъсисчиси ва чоп этувчиси ҳисобланади.

"Шарқ" нашриёт-матбаа концерни ҳафталикнинг ўз вақтида чоп қилинишида "Ўзтелерадио"га зарур ёрдам кўрсатсин.


16. Вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимлари "Ўзтелерадио" ва унга қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг талабномаларига мувофиқ якка тартибда уй-жой қурилиши, ходимлар ва уларнинг болаларига дам олиш зоналари учун ер майдонлари ажратишни таъминласинлар.


17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси томонидан "Ўзтелерадио" ва унга қарашли корхоналар ва ташкилотларга уй-жойлар ва мактабгача тарбия муассасалари қурилиши учун улуш қўшиб қатнашиш мақсадидаги маблағларни қайтадан расмийлаштирсин ва ҳар йили белгиланган тартибда ушбу маблағлар ҳисобига уй-жой майдони ва болалар мактабгача тарбия муассасаларига жойлар ажратсин.


18. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 20 апрелдаги 147-сон, 1988 йил 25 августдаги 297-сон, 1989 йил 8 декабрдаги 413-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 3, 8-модда.