ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.1991 й. 244-сон "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.09.1991 й.
N 244
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ
РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг "Ўзбекистон ССЖнинг "Оммавий-ахборот воситалари тўғрисида" Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида" 1991 йил 14 июндаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олишнинг илова қилинаётган тартиби тасдиқлансин ва кучга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар, гувоҳномалар шаклларини ва рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги маълумотлар шаклини тасдиқласин.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон ССЖнинг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни қабул қилингунга ва кучга киргунга қадар давлат бошқаруви органларида рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатга олинмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатишининг ягона қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 15 октябрдаги 332-сон қарорини бажариш юзасидан белгиланган рўйхатга олиш йиғимини ундириш тартибини сақлаб қолиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 9, 32-модда.