язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Давлат сири. Тижорат ва хизмат сири. Конфиденциал ахборот/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1991 й. 129-сон "Матбуотда давлат сирларини сақлаш вазифаларини Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитасига бериш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1991 й.

N 129



МАТБУОТДА ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ

САҚЛАШ ВАЗИФАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН

ССЖ ДАВЛАТ МАТБУОТ ҚЎМИТАСИГА

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Бошқарув тузилишини такомиллаштириш мақсадида ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "ССЖИ вазирликлари ва давлат бошқарувининг бошқа марказий органлари рўйхати тўғрисида" 1991 йил 13 апрелдаги 176-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Матбуотда давлат сирларини сақлаш бош бошқармасини тугатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Матбуотда давлат сирларини сақлаш вазифалари, ходимлар сони, иш ҳақи жамғармаси ва енгил автотранспортни сақлаш лимитлари белгиланган тартибда Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитасига берилсин.


2. Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитасига:

- марказий аппарат ҳузурида бевосита Қўмита раисига бўйсунувчи матбуотда давлат сирларини сақлаш инспекциясини тузиш;

- бир ой муддат ичида марказий аппаратнинг штат жадвалини, тармоқ тузилишини, шунингдек, тасарруфидаги бўлинмаларнинг низомлари ва уставларини ишлаб чиқиш ва уларга тегишли ўзгартишлар киритиш топширилсин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

- ЎзССР Министрлар Советининг "ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги матбуотда давлат сирларини сақлаш бошқармасининг схемасини тасдиқлаш ҳақида" 1988 йил 12 августдаги 281-сон қарори;

- ЎзССР Министрлар Советининг "ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги Матбуотда давлат сирларини сақлаш бош бошқармаси фаолиятида хўжалик ҳисоби принципларидан фойдаланиш ҳақида" 1989 йил 6 апрелдаги 140-сон қарори.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов