язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Архив фонди. Архивлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бош архив бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.1999 й. 482-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 октябрдаги

482-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ("Ўзбошархив") республикада архив ишини бошқаришнинг ваколатли давлат органи ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

"Ўзбошархив" республикадаги архив ишининг аҳволи, уни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун жавоб беради.


2. "Ўзбошархив" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг қароларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. "Ўзбошархив" тизимига архив ишини бошқариш маҳаллий ваколатли давлат органлари  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг архив бўлимлари, шунингдек, архив муассасалари  Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архивлари (уларнинг филиаллари), вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат архивлари (уларнинг филиаллари) киради.


4. "Ўзбошархив" Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини бошқаради, жамият ва фуқаролар манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди  республика халқларининг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ҳужжатли ёдгорликларни бутлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш давлат вазифаси юкланган республика архив муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади ва уни мувофиқлаштиради. У архив ишини ривожлантириш ва ушбу соҳадаги илмий-техника тараққиётининг давлат томонидан бошқарилишини таъминлайди, давлат ва идоравий архивларнинг фаолиятини тармоқлараро мувофиқлаштиради, архив иши бўйича республика қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилади.


5. Қуйидагилар "Ўзбошаприв"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, сақланишини таъминлаш, давлат ҳисобини олиб бориш ва улардан фойдаланиш;

Архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ўтказиш;

Архив иши аҳволини таҳлил килиш, унинг ривожланиш тенденциялари ва қонуниятларини ўрганиш, концепциялари ва стратегиясини белгилаш;

Архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий ва услубий ишларни ташкил этиш ва мувафиқлаштириб бориш, илмий тадқиқотлар ва фан-техника ютуқлари натижаларини республика архив муассасалари иш амалиётига жорий этиш;

Республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишларини таъминлаш;

Архив иши соҳасидаги республика қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат этиш;

Архив иши соҳасида ватанимиз ва чет эл илғор иш таржибасини ёйиш ва республика архив ишини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


6. "Ўзбошархив" ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг давлат архивларида бутланиши ва сақланишини ташкил этади, ҳужжатларни кўрсатиб ўтилган архивларга топширишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг ркспублика давлат архивларида рўйхатдан ўтказилишини ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимо сақловчи архив муассасаларига гувоҳномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг марказлаштирилган ҳолда давлат ҳисобини юритади; ушбу ҳужжатларнинг сақланишини ва улардан фойдаланилишини назорат қилишни амалга оширади;

Давлат архивлари тармоқларини ривожлантириш ва тузилишини мукаммаллаштириш ишини белгиланган тартибда ташкил этади ва уни олиб боради;

Ҳужжатларни республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига ўтказиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архивларига тўплаш бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар давлат архивларидан  олинган Ўзбекистон доирасидаги ҳужжатларни вилоятлар давлат архивларига ва аксинча, бир вилоят давлат архивларидан олинган ҳужжатларни бошқа вилоят давлат архивларига топшириш тўғрисидаги тадбирларни амалга оширади;ҳужжатларнинг илмий ва амалий қимматини экспертиза қилишни ва уларни давлат архивларида доимий сақлаш учун танлашни ташкил этади;

Ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилиши керак бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тоифасини белгилайди; давлат сақловига топширилиши керак бўлган, шу жумладан, сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳужжатларнинг идоравий рўйхатини келишиб олади;

Нодавлат архив фонди ҳужжатларини сотиб олиш учун давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга оширади, бунда "Ўзбошархив" тизими органлари ва муассасаларига кўмаклашади;

Архив хизматлари ва идоравий архивларнинг ишига тармоқлараро ташкилий-услубий раҳбарлик ва назорат қилишни, республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари иш юритишидаги ҳужжатларни ташкил этишни амалга оширади; идоравий архивлар тармоқларини ривожлантириш ва уларнинг ишини ташкил этиш тадбирларида қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича қонунга оид ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойихаси тайёрланишини таъминлайди;

Архив ишини ривожлантириш давлат дастурларини тайёрлайди ва уларни амалга оширишни таъминлайди, республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, йиғма йиллик режаларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади; республика давлат архивлари фаолиятининг йиғма статистик ҳисобини юритади; вақт ва ишлаб чиқаришнинг намунавий нормаларини ишлаб чиқади;

Юридик ва жисмоний шахсларга архив муассасалари томонидан кўрсатилган пулли хизматлар турлари номенклатурасини белгилайди ва тасдиқлайди,; республика давлат архивлари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматлар учун прейскурантларни тасдиқлайди;

Архив ишида автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш соҳасида техник сиёсатини белгилайди; ахборот тармоқларини ва маълумотлар  базаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркиби ва унинг мазмуни тўғрисидаги ахборотларни қидириб топишни таъминлаш учун архив маълумотномаларининг анъанавий турларини яратишни ташкил этади;

Давлат архивларининг архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасида, илмий тадқиқотлар натижаларини архив иши амалиётига жорий этишда илмий-услубий ишларини мувофиқлаштиради ва йўналтиради; архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш бўйича қоида, йўриқнома ва бошқа меъёрий услубий ҳужжатларни тасдиқлайди;

Давлат архивларидаги ҳужжатлардан фойдаланиш тартибини белгилайди, идоравий архивлардаги ҳужжатлардан фойдаланиш тартибини келишиб олади;

Архив ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари таркиби ва музмуни тўғрисидаги маълумотнома-ахборот адабиётларини нашр этишни ташкил қилади, ретроспектив ахборотга ва ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигига бўлган жамоатчилик эҳтиёжларини ўрганиш ишларини мувофиқлаштиради;

Қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан архив иши соҳаси бўйича қонун ҳужжатлари, архив фондларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишни таъминлаш ҳамда иш юритишда ҳужжатлар ташкил этиш талаблари бажарилишини текширади;

Нодавлат архивлари мулкдорларига ушбу архивларнинг ҳужжатларини бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ёрдам кўрсатади;

Белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон ҳудудида қадимги ҳужжатли ёдгорликларни тўплаш учун махсус рухсатномалар беради;

Лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштиради, бевосита бўйсунувчи архив муассасалари объектлари қурилишини молиялашни амалга оширади;

"Ўзбошархивга"га бевосита бўйсунувчи архив муассасаларини сақлаш учун харажатлар тўғрисида республика бюджети лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқади, уларни молиялашни ва сарф-харажатларни назорат қилишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архивлари фаолиятига раҳбарлик қилади, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Архив иши бошқарувини ҳужжат билан таъминлаш соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш ва ёйиш, архив муассасалари иш тажрибасига меҳнатни ташкил этиш ва бошқарувнинг илғор шаклларини, хўжалик юритишнинг янги шартларини жорий қилиш ва республика архив муассасалари ходимларининг иш фаолиятини рағбатлантириш ишларини ташкил этади; халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиш бўйича ишида қатнашади;

Белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини республика ташқарисига вақтинча олиб чиқиб кетишга рухсатномалар беради;

Республика ташқарисида бўлган архив ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда кўрибчиқади ва киритади, чет эллардаги Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини ёки уларнинг нусхаларини аниқлашни ва уларни сотиб олишни ташкил этади;

Республика архивлари иш амалиётига ҳужжатларни сақлаш, таъмирлаш, консервациялаш, профилактика ишларини олиб бориш, улардан нусха олиш, фойдаланишнинг энг оқилона тизимлари ва усулларини жорий этишни ташкил қилади;

Архив муассасалари, идоравий архивлар ва республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари иш юритиш хизматлари ходимлари малакасини оширишни ташкил қилади;

"Ўзбошархив" тизими архив муассасалари ходимларнинг иш шароитларини, уларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш масалалари ҳал этилишига кўмаклашади;

фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг ўз вақтида ва пухта кўриб чиқилишини ташкил этади, уларда кўтарилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади; ўзларига қарашли муассасалар фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради; консуллик сўровлар ижросини таъминлайди.


7. "Ўзбошархив" қуйидаги ҳуқуқларига эга:

республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан архив ишлари ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш тўғрисидаги зарур материалларни олиш;

тармоқ давлат фондлари, музейлар ва кутубхоналарнинг қўлёзма бўлимлари ҳамда вазирликлар, идоралар ва республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви бошқа органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар иш юритиш хизматлари вакиллари ахборотини эшитиш; белгиланган тартибда улардан архивлар иши ва иш юритиш бўйича ҳужжатларни ташкил этиш ишлари масалалари бўйича зарур ахборотларни сўраб олиш; ташкилотларга архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатларни ташкил этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

республика давлат архивларидан, тармоқ давлат фондларидан, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар бўлимларидан, сиёсий, жамоат, диний ташкилотлардан ва бирлашмалар, қўшма корхоналар ва бошқа юридик шахслардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимо сақловчи фуқаролардан "Ўзбошархив" республика фонди каталоги учун тегишли маълумотлар олиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг ўғирланишига, шикастланишига, уларни яширишига ёки қонунга зид равишда йўқ қилишга шароит яратишга йўл қўйган мансабдор шахслар ва фуқаролар тўғрисида тергов органларини хабардор қилиб туриш;

Архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий  ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар ташкил этиш;

Республика вазирликлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган архив иши ва иш юритишдаги ҳужжатларни ташкил этиш масалалари бўйича қоида, низом, йўриқнома, ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни келишиб олиш;

Халқаро ташкилотлар, мансабдор ва хусусий шахслар, шунингдек, чет давлатлар билан ўз ваколати доирасида алоқаларни амалга ошириш;

Архившунослик, ҳужжатшунослик ва археография соҳасидаги ишларни бажариш учун танловлар эълон қилиш.

"Ўзбошархив"нинг маъсул ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органилари, шунингдек, республика корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари архивлари ва иш юритиш хизматларига бориш ҳуқуқига эгадир.


8. "Ўзбошархив"га бошлиқ бошчилик қилади. "Ўзбошархив" бошлиги ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинладилар ва лавозимдан озод этадилар.

"Ўзбошархив" бошлиги :

"Ўзбошархив" фаолиятига раҳбарлик қилади ва "Ўзбошархив" зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бошқарма бошлиги ва ўринбосари ўртасида вазифаларни тақсимлайди:

белгиланган ходимлар сони ва иш ҳаки тўлаш фонди доирасида штат жадвали, лавозим окладлари ва уларга қўшимчаларни, "Ўзбошархив" марказий аппарати ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги низомни, шунингдек, тегишли давр учун тасдиқланган маблағлар доирасида уни сақлаш учун харажатлар  сметасини тасдиқлайди;

"Ўзбошархив" марказий аппарати ходимларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат архивлари директорлари ва уларнинг ўринбосарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

ўз ваколати доирасида "Ўзбошархив" тизими органлари ва муассасалари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади;

зарур ҳолларида республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш масалалари юзасидан буйруқлар, кўрсатмалар, йўриқномалар ва бошка меъёрий ҳужжатлар чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида архив иши бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари ва "Ўзбошархив"га бевосита бўйсунувчи Ўзбекистон республикаси Давлат архивлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошкармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари архив бўлимлари мудирлари тегишли равишда "Ўзбошархив" раҳбарияти билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


10. "Ўзбошархив" марказий аппарати тузилмаси ва унинг ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. "Ўзбошархив" таркибида бошқарма бошлиғи (раис), лавозими бўйича унинг ўринбосари ва "Ўзбошархив" тизими бошқа раҳбар ходимларидан иборат аъзолари бўлган ҳайъатга эга бўлади.

Ҳайъат таркиби ва унинг аъзолари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

"Ўзбошархив"нинг маслаҳат органи ҳисобланадиган ҳайъати республикада архив ишини ривожлантириш, давлат архивларини ташкил этиш ва унинг фаолияти, ҳокимият ва бошқарув республика органлари, уларга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар архивлари аҳволи, ижрони текшириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини, энг муҳим қоидалар ва йўриқномалар лойиҳаларини кўриб чиқади, республика архив муассасалари ва "Ўзбошархив" таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, республика тармоқ фондлари раҳбарларининг архивлар ва иш юритишнинг аҳволи масалалари бўйича ахборотларини эшитади, зарур қарорлар қабул қилади.


12. "Ўзбошархив" ҳузурида :

республикада  архив иши бўйича илмий муаммоларни кўриб чиқувчи илмий кенгаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари таркибини белгилаш ва ҳужжатлар қимматини экспертиза қилиш билан боғлик масалаларни кўриб чиқиш учун марказий эксперт-текшириш комиссияси фаолият кўрсатади.

Кўрсатиб ўтилган кенгашлар ва комиссиялар тўғрисидаги низомлар, шунингдек, уларнинг таркиби "Ўзбошархив" бошлиғи томонидан тасдиқланади.


13. "Ўзбошархив" юридик шахс ҳисобланади, республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади, мустақил балансга, банкларда счётларга эга бўлади, унинг таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат архивларининг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланслар тузади, Ўзбекистон Республикаси Давлат архивларининг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланслар тузади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек, фирма банкларига эга бўлади.