язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.1997 й. 539-сон "Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.1997 й.

N 539




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТЛАНИШ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва бу борада ягона давлат сиёсатини ўтказиш ишларини янада яхшилаш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Низом" тасдиқлансин (1-илова).


2. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ягона давлат сиёсетини олиб боради, меъёрий, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Давлат дастурини ишлаб чиқади, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга зид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг ижросини ташкил этади, уларнинг бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Кафолат" давлат-акциядорлик компанияси ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш давлат харажатларини белгилайди ва маблағлар сарфланишини назорат қилади, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида нобуд бўлганларнинг оилаларини ва жароҳатланганларни ижтимоий ҳимоя қилиш, суғурталаш, тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва шартларини белгилайди.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорация, уюшма, концерн ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор талабларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси ташкил этилсин.

Бошқарманинг қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати Бош бошқармасининг республика бюджети бўйича штатлари сони Давлат автомобиль назорати бошқармасининг Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган бошқа мавжуд манбалар ҳисобидаги штатлар сонини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига 72 нафарга кўпайтирилсин (2-илова).


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Давлат автомобиль назорати Бош бошқармасининг Низомини, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармалари (бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошқармалари (бўлимлари)нинг Намунавий низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида" 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарорининг 2-иловасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тузилмасининг IV бўлимидаги ва принципиал схемадаги "Давлат автомобиль назорати бошқармаси" сўзлари "Давлат автомобиль назорати Бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги 620-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ.Ғуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 5 декабрдаги

539-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Давлат автомобиль назорати бош бошқармаси

ходимлари сонининг бошқа мавжуд

ходимлар ҳисобига ўзгариши



Жами - 72 нафар

Шу жумладан:

катта ва ўрта бошлиқлар таркиби - 68 нафар

эркин ёлланиб ишловчилар таркиби - 4 нафар