язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 21.10.2013 й. 58-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.11.2013 й. 2529-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2013 й.

N 2529




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

21.10.2013 й.

N 58-мҳ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат

белгилари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 330-модда) ва 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 19 сентябрдаги 226-сон "Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1516, 2005 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 40-сон, 314-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси                                                         Х. Мирзахидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 624-модда