язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 18.02.2013 й. 2428-сон билан рўйхатга олинган Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 21.01.2013 й. 6-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 18 февралда 2428-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация

технологиялари давлат

қўмитасининг

2013 йил 21 январдаги

6-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


почта, курьерлик жўнатмалари назорати - почта, курьерлик жўнатмаларини уларда хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш мақсадида визуал кўрикдан ўтказиш ва техник назорат воситаларини қўллаш орқали текшириш;


хавфли почта, курьерлик жўнатмалари - Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар ёки уларнинг белгиларини ўз ичига олган жўнатмалар;


ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

техник назорат воситалари - хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш учун қўлланиладиган махсус техника (металлодетекторлар, рентген техникаси, дозиметрлар, газ анализаторлари ва бошқалар).


2. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати уларни қабул қилиш, саралаш ва ишлов беришни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларига юклатилади.


3. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари почта, курьерлик жўнатмалари назоратини амалга ошириш учун иш жойлари ажратилишини ташкиллаштиради.

Почта, курьерлик жўнатмалари назорати учун керакли бўлган жойларнинг миқдори почта алоқаси оператори, провайдери томонидан назорат қилиниши керак бўлган почта, курьерлик жўнатмалари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати жойлари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

ноқулай санитар-эпидемиологик шароитга, карантин ва обсервация зоналарига эга мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Республика карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш марказининг маълумотлари бўйича тузилади);

почта, курьерлик жўнатмалари юқори эътиборни талаб этадиган мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотлари бўйича тузилади);

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар, шунингдек уларнинг белгилари рўйхати;

техник назорат воситалари;

ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда хабардор қилиш схемаси (бундан буён матнда хабардор қилиш схемаси деб юритилади);

хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги қўлланма;

хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини ажратиб қўйиш воситалари;

якка тартибда ҳимояланиш воситалари;

ваколатли органларнинг тезкор бўлинмалари (навбатчи қисмлари) билан боғланиш телефонларининг рўйхати.


5. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари келиб тушадиган почта, курьерлик жўнатмаларини кирувчи почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш (саралаш)да, шунингдек жўнатиладиган почтани жўнатишдан олдин амалга ошириладиган визуал кўрикдан ўтказиш йўли билан қабул қилиш ҳамда шубҳали почта, курьерлик жўнатмаларини техник назорат воситалари билан текширишнинг тартиб-таомилларини ташкил қилишга мажбурдир.


6. Почта алоқаси оператори, провайдери томонидан хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда, бундай жўнатмалар мазкур Йўриқномада ўрнатилган талабларга риоя қилинган ва ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилган ҳолда ажратиб қўйилади.

Далолатнома почта алоқаси оператори, провайдери томонидан икки нусхада тузилади, биринчи нусхаси хавфли почта, курьерлик жўнатмаси аниқланган бўлинмаларнинг ҳужжатларига қўшиб қўйилади, далолатноманинг иккинчи нусхаси ушбу жўнатмалар олинган оператор ёки провайдер вакилига берилади.


7. Почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддалар аниқланган тақдирда, Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 184-бандига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, баённома тузиш билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилишини амалга оширади ва баённоманинг бир нусхаси жўнатувчига юборилади. Юбориш тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилиши ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ўн кун муддат ичида ёзма шаклда жўнатувчи ёки адресатга хабар беради, кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганлиги факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.



II БОБ. ВИЗУАЛ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


8. Визуал кўрикдан ўтказувчи ходим қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришга мажбурдир:

чекловчи ёзувлар (масалан, "O`z qo`liga topshirilsin. Buyurtma bildirishnoma bilan" - "Вручить лично. С заказным уведомлением" ва ҳоказо) бўлган почта, курьерлик жўнатмалари;

ёзув машинкасида ёмон ёзилган ёки почта манзиллари қўлда ёзилган, почта манзиллари тўлиқ ёзилмаган почта, курьерлик жўнатмалари;

жўнатувчиларнинг почта манзиллари ва фамилиялари кўрсатилмаган почта, курьерлик жўнатмалари;

почта манзиллари кесилган ва ёпиштирилган ҳарфлардан тузилган почта, курьерлик жўнатмалари;

машҳур маданият ва санъат арбоблари, атоқли давлат, ижтимоий-сиёсий ва диний арбоблар, сиёсий партиялар етакчиларига мўлжалланган почта, курьерлик жўнатмалари;

ўровлаш усули: шошилиб беркитилган конверт ёки ортиқ даражада ўровланган ва беркитилган (пластик ўров, каноп ип); қоғоз ўровдаги посилкалар ва ҳоказо; конвертларни ёпишқоқ тасма билан пухта беркитиш ёки иккинчи (қўш) конвертдан фойдаланиш;

ортиқча миқдордаги почта маркаларининг мавжудлиги;

оғирликнинг силжиган марказига эга, конверт текислиги бўйича нотекис йўғонлашишга эга ёки оғир почта, курьерлик жўнатмалари;

букилмайдиган пакетлар;

ўровдан чиқиб турган металл симлар ёки фольга ва улардан қолган тешиклар;

марципан ҳидлари ёки бошқа кучли ҳидлар;

механизмларнинг чиқиллаши ёки ҳуштак овози ва вишиллашни эслатадиган товушларнинг (соатлар, вақт датчиклари ёки сиқилган газлар) мавжудлиги;

почта, курьерлик жўнатмаларининг ўровидаги ёғ доғлари (излари).


9. Визуал кўрикдан ўтказувчи ходим умумий хавфсизлик чораларига риоя қилиши керак.



III БОБ. ТЕХНИК НАЗОРАТ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАГАН

ҲОЛДА НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ


10. Келиб тушган почта, курьерлик жўнатмалари почтага ишлов бериш ва саралашни амалга оширувчи почта алоқаси оператори, провайдерининг ходимлари томонидан текшириб чиқилади.


11. Техник назорат воситалари учун масъул шахс (бундан буён матнда масъул ходим деб юритилади) почта алоқаси оператори, провайдерининг буйруғи билан хавфсизлик учун масъул бўлган ходимлар орасидан тайинланади.

Масъул ходимлар хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш усуллари ва методлари бўйича махсус ўқув машғулотларидан ўтгандан, техник воситаларни эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонларни топширгандан кейин техник назорат воситалари билан ишлашга қўйилади.


12. Масъул ходим иш жойларида техник характеристикалар, ушбу асбобни эксплуатация қилиш бўйича кўрсатмалар ва уни қўллашда хавфсизлик чораларини ҳисобга олган ҳолда техник назорат воситаларини жойлаштириши ва улардан фойдаланиши керак. Техник назорат воситалари таъминланган тартибда сақланади, уларни сақлаш шартлари тайёрловчи заводнинг норматив-техник ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


13. Почта алоқаси оператори, провайдерининг масъул ходимлари почта, курьерлик жўнатмалари назоратини техник назорат воситалари ёрдамида эксплуатация қилиш бўйича қўлланма (йўриқнома)га мувофиқ ҳамда тайёрловчи завод томонидан ва ушбу Йўриқномада ўрнатилган хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда амалга оширадилар.


14. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати почтани белгиланган жойга жўнатиш муддатларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.



1-§. Рентген техникасини қўллаган

ҳолда назоратни амалга ошириш


15. Рентген техникаси почта, курьерлик жўнатмаларини рентген нурланиши ёрдамида текшириш учун мўлжалланган бўлиб, текшириладиган почта, курьерлик жўнатмаларининг таркибини кўз билан кузатиш ва жойланманинг айрим предметларини идентификациялаш имконини беради.


16. Рентген ускунаси ўрнатилган жой хавфли почта, курьерлик жўнатмаларининг намунали расмлари ва рентгенограммалари билан жиҳозланади.



2-§. Дозиметрни қўллаган ҳолда назоратни амалга ошириш


17. Дозиметрлар почта, курьерлик жўнатмаларида ионланувчи нурланиш манбаларини, шу жумладан, радиоактив моддаларни аниқлаш учун қўлланилади.


18. Радиоактив моддалар почта, курьерлик жўнатмаларида кукунсимон масса ёки радиоактив нурланиш манбалари бўлиб ҳисобланган предметлар кўринишида жўнатилиши мумкин.


19. Почта, курьерлик жўнатмаларини текшириб кўришда дозиметрнинг рақамли таблосидаги кўрсаткичларни ҳисоблаш ўлчашнинг белгиланган кичик диапазон бирликларида амалга оширилади.


20. Табиий радиацион фоннинг йўл қўйиладиган даражаси сифатида ушбу ҳудуддаги Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан белгиланган радиацион хавфсизлик нормалари қўлланилади.



3-§. Газ анализаторини қўллаган ҳолда назоратни амалга ошириш


21. Портловчи моддаларнинг газ анализатори почта, курьерлик жўнатмаларида портловчи, енгил алангаланадиган моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш учун қўлланилади. Аниқлаш текширилаётган почта, курьерлик жўнатмаларининг уст қисмидан ёки ички ҳажмидан ҳавонинг намунасини танлаб олиш ва портловчи, тез аланга олувчи моддалар буғларига хос бўлган компонентларнинг мавжудлиги юзасидан намуналарни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу мақсадлар учун портатив дрейфспектрометрик газ анализаторлари қўлланилади.

Почта, курьерлик жўнатмаларида наркотик, енгил алангаланадиган моддалар, токсик саноат моддалари мавжудлигини аниқлашда шу мақсадлар учун мўлжалланган экспресс-анализаторлар қўлланилиши керак.


22. Намуналарни танлаб олиш зонасида жадал ҳаво оқимлари (шамол, елвизак ва ҳоказолар) мавжуд бўлганда текшириш жойини улардан муҳофаза қилиш зарур.



4-§. Металлодетекторни қўллаган ҳолда назоратни амалга ошириш


23. Ёзма хат-хабарларда металл предметларни аниқлаш учун металлодетекторлардан фойдаланилади.


24. Металлодетекторнинг талаб этиладиган сезгирлигини ўрнатиш учун, унга илова қилинадиган, тайёрловчи заводнинг норматив-техник ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ калибрлаш зарур.



IV БОБ. НАЗОРАТДАН ЎТГАН ПОЧТА, КУРЬЕРЛИК

ЖЎНАТМАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ

КЕЙИНГИ ПОЧТАГА БЕРИШ УЧУН ТОПШИРИШ


25. Назорат тугагандан кейин почта алоқаси оператори, провайдери келиб тушган почтага илова қилинган ҳужжатларга назорат ўтказилганлиги тўғрисида белги қўяди ва унда назорат ўтказилган жой, назорат ўтказилган сана ва вақт кўрсатилади. Белги ушбу назоратни ўтказган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.

Ушбу Йўриқноманинг V бобига мувофиқ ажратилган почта, курьерлик жўнатмалари почта алоқаси оператори, провайдери томонидан хабардор қилиш схемасига мувофиқ ваколатли органларга топшириш учун олиб қўйилади. Илова қилинган ҳужжатларда сана ва вақти кўрсатилган ҳолда "Олиб қўйилди" деб белги қўйилади ва уни қўйган шахс томонидан имзо билан тасдиқланади.


26. Ваколатли органлардан, аввал олиб қўйилган ва текшириш учун топширилган рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмалари қайтарилган ҳолатда почта алоқаси оператори, провайдери томонидан алоҳида юкхат тузилади, бу юкхат бўйича почта, курьерлик жўнатмаларини белгиланган жойга кейинчалик жўнатиш учун топшириш амалга оширилади. Назорат ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув ёзилган юкхат икки нусхада тузилади, юкхатнинг биринчи нусхаси почта, курьерлик жўнатмалари билан бирга топширилади, юкхатнинг иккинчи нусхаси почта алоқаси оператори, провайдерида қолади. Оддий почта жўнатмалари почта алоқаси оператори, провайдери томонидан аввал тузилган ушбу почта, курьерлик жўнатмаларини ажратиш тўғрисидаги далолатноманинг биринчи нусхасига имзо қўйилиб белгиланган жойга жўнатиш учун топширилади.


27. Умумий юкхатларда назорат ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувлар мавжуд бўлмаган ҳолатда бутун почта одатдаги тартибда қабул қилинади, бунда почтани жўнатган почта алоқаси оператори, провайдерининг раҳбари номига хабарнома юборилади.


28. Хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш рақами, жойи ва санаси, ҳужжат тузилган жойи ва санаси, қаердан ва қандай ҳужжатлар билан келиб тушганлиги кўрсатилади, кейин текширув вақтида аниқланган барча камчиликлар санаб ўтилади. Белгилар текширувчи ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.


V БОБ. ХАВФЛИ ПОЧТА, КУРЬЕРЛИК

ЖЎНАТМАЛАРИНИ АЖРАТИШ


29. Хавфли почта, курьерлик жўнатмалари почта алоқаси оператори, провайдери томонидан бошқа почта, курьерлик жўнатмаларидан махсус ажратилган жойга алоҳида олиб қўйилиши керак, бу ерда улар ваколатли органларнинг вакиллари келгунга қадар ва улар хавф туғдирмаслиги тасдиқланмагунча сақланади. Ушбу жойга бино ичидаги турли жойлардан қулай келиш йўли белгиланиши лозим ва ушбу йўл ўтиш учун тўсиқларсиз бўш ҳолатда таъминлаб турилиши керак.


30. Хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини ажратиш воситалари сифатида махсус контейнерлар, сейфлар, темир жавонлар, қутичалар, зич беркитиладиган сиғимлар ва бошқа шу кабилар бўлиши мумкин.


31. Таркибида портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларнинг мавжудлиги белгиларига эга почта, курьерлик жўнатмалари ажратилмайди. Ваколатли органларнинг вакиллари келгунга қадар бундай шубҳали почта, курьерлик жўнатмаси билан ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.



VI БОБ. ХАВФЛИ ПОЧТА, КУРЬЕРЛИК ЖЎНАТМАЛАРИ

АНИҚЛАНГАНДА ПОЧТА АЛОҚАСИ ОПЕРАТОРЛАРИ,

ПРОВАЙДЕРЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ, ВАКОЛАТЛИ

ОРГАНЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ


32. Хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда почта алоқа оператори, провайдери зудлик билан хабардор қилиш схемасига мувофиқ фактлар ва кўрилган чоралар тўғрисида ваколатли органларга ахборот беради.


33. Ахборот ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:

хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланган почта алоқаси оператори, провайдери бўлинмасининг номи ва унинг почта манзили;

бўлинма бошлиғининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаган ходим фамилияси, исми ва отасининг исми, аниқланган сана ва вақти, шубҳа туғдирган сабаблар;

хавфли почта, курьерлик жўнатмасининг тўлиқ маълумотлари: почта, курьерлик жўнатмасининг тури, қабул қилинган жойи, рақами, санаси, эълон қилинган қиймат суммаси, жўнатувчи ва олувчининг манзили, ўров, суғурта муҳрларининг тури ва ҳолати, суғурта қопининг рақами ва ҳолати;

кўрилган чоралар.



VII БОБ. ХАВФЛИ ПОЧТА, КУРЬЕРЛИК ЖЎНАТМАЛАРИНИ

ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРГА ТОПШИРИШ


34. Хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланган ҳолатда, ушбу жўнатмаларни ваколатли органларга топшириш ушбу органлар томонидан тузиладиган олиб қўйиш тўғрисидаги далолатнома асосида почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан амалга оширилади. Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини олиб қўйиш тўғрисидаги далолатноманинг биринчи нусхаси почта алоқаси оператори, провайдерининг ҳужжатларига қўшиб қўйилади.


35. Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ваколатли органларга якуний хулоса олингунга қадар текширишга топшириш бўйича назорат почта алоқаси оператори, провайдери томонидан амалга оширилади.



VIII БОБ. ХАВФЛИ ПОЧТА, КУРЬЕРЛИК ЖЎНАТМАСИ

АНИҚЛАНГАНДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ


36. Почта, курьерлик жўнатмаларини назорат қилувчи почта алоқаси оператори, провайдери ходимлари хавфли почта, курьерлик жўнатмасини аниқлаганда умумий хавфсизлик чораларига риоя этишга ва:

фойдаланишда эътиборсизлик ва манманликка йўл қўймаслик;

таркибини ҳиди бўйича аниқлашга уринмаслик;

очмаслик ва ичидаги таркибини олмаслик (тўкмаслик);

бошқаларга уни текшириб кўришига йўл қўймаслик;

шубҳали предметни бегона шахсларнинг фойдалана олмаслиги учун ажратиб қўйишга мажбурдир, таркибида портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларнинг мавжудлиги белгиларига эга почта, курьерлик жўнатмалари бундан мустасно.


37. Таркибида портловчи моддалар ёки портловчи қурилмалар мавжудлиги белгиларига эга почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда хавфсизлик чоралари қуйидагилардан иборат:

почта, курьерлик жўнатмаларини очмаслик, букмаслик, ташламаслик;

унга механик, товуш, ёруғлик таъсирини ўтказмаслик ва иситиш асбоблари ёнида сақламаслик;

чекланган ва зах жойда сақламаслик;

предметни сувга туширмаслик ва устини бирор нарса билан ёпмаслик;

уни бошқа почта, курьерлик жўнатмалари ёнида сақламаслик.


38. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ваколатли органлар билан биргаликда хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда ҳаракатланиш режасини ишлаб чиқишлари керак.


39. Таркибида радиацион, инфекцион ёки кимёвий моддаларнинг мавжудлиги белгиларига эга почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда хавфсизлик чоралари қуйидагилардан иборат:

уларни очмаслик, силкитмаслик ва пайпасламаслик;

уларни ҳид орқали аниқлашга уринмаслик;

шубҳали ва ёнида ётган почта, курьерлик жўнатмаларини (уларга аниқланган модда тушган бўлса) герметик пластик пакетга, кейин иккинчи тара (идиш) (қопқоқли челак, сейф, махсус контейнер ва ш.к.)га жойлаштириш;

ушбу жўнатмага тегилган қўлқоплар ва предметларга 3 фоизли монохлорамин эритмасида шимдирилган тампон билан пухта ишлов бериш;

энг содда якка тартибда ҳимояланиш воситалари (респиратор, пахта-дока боғич, кўзойнаклар, резина қўлқоплар, махсус кийим)дан фойдаланиш;

вентиляцияни ўчириш, дераза ва эшикларни ёпиш, бегона шахслар киришининг олдини олиш;

кейинги кўрсатмалар олингунга қадар жойида қолиш.


40. Почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва уларга ишлов беришни амалга оширадиган почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ходимлари хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланган ҳолатда ўз участкаларида қандай чоралар кўришлари кераклиги тўғрисида йўл-йўриқ олишлари керак.


41. Почта алоқаси оператори, провайдерининг ҳар бир бўлинмасида фавқулодда ҳолатларда қўнғироқ қилиш зарур бўлган почта алоқаси операторлари, провайдерларининг хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар, ваколатли органларнинг (шу жумладан, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича ҳудудий ички ишлар органларининг махсус отряди, ёнғин бўлинмалари ва бошқа ваколатли органларнинг) рўйхати ва телефон рақамлари бўлиши керак.



IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


43. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта

алоқаси операторлари, провайдерлари

томонидан хабар қилиш

СХЕМАСИ

Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини аниқлаган алоқа ходими





Ҳудудий (вилоят, туман) ФВБ (ФВБм), ТИИБ (ИИБ), ДХХБ (ДХХБм), ДСЭНМ, ҳокимлик (вилоят, туман)









































V



















Почта алоқаси ташкилотининг навбатчи диспетчери, бевосита раҳбари





Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг масъул навбатчиси









































V



















Почта алоқаси ташкилотининг раҳбари (ўринбосари)





"Халқаро почтамт" филиали бўйича навбатчи













     





Йўриқномага

2-ИЛОВА


Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ажратиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_____-сон ДАЛОЛАТНОМА


20___й. "_____"_____________соат ______дақ._______да ___________-сон гувоҳномага

эга

кузатувида


дан почта билан



(почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи)



дан 20____й. "____"_________ соат _____ дақ.____да келиб тушган

(бўлинма номи)


________________________буюмлар миқдоридаги оғирлиги


,

___________кг _________г. бўлган


(эълон қилинган қиймати)



________-сон


олинганлиги тўғрисида


да тузилди.


(жўнатма турлари)


(почтани олган бўлинма номи)


да

(қабул қилиш жойи бўлинмасининг номи)


20____й. "_____"______________


номига

(бериш санаси)

(олувчи Ф.И.О. ёки номи)


манзили бўйича берилди.

(белгиланган жойнинг батафсил манзили)


Жўнатувчи ва унинг манзили

Ташқи кўрикда аниқланди (қобиғи, боғлами, ташқи чоклар ва муҳрнинг кўриниши

ва ҳолати кўрсатилсин):

Қобиғи

Боғлами

Чоклар

Муҳрлар

Почта хавфсизлиги юзасидан назоратни ўтказиш натижасида почта, курьерлик жўнатмасида хавфли ва/ёки жўнатилиши тақиқланган буюмлар ва предметлар мавжудлигининг қуйидаги белгилари аниқланди__________________________________________

Бунинг оқибатида ушбу

почта хавфсизлиги юзасидан кейинги

(почта жўнатмаси тури кўрсатилсин)


текшириш учун тегишли органларга топшириш учун

томонидан йўл қўйилмади.

(Ф.И.О. ва лавозими)


Далолатнома___________ нусхада тузилди:

- биринчи нусха ҳужжатларга қўшиб қўйилди

(бўлинма номи)

- иккинчи нусха маълумот учун топширилди

(почта алоқаси оператори ёки провайдерининг номи)

Далолатномани туздилар:



(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)




(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 107-модда