язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1993 й. 231-сон "Ўзбекистон нефть ва газ саноати тармоқларида лойиҳалаш илмий-тадқиқот ишлари бўйича "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.1993 й.

N 231



ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ

ТАРМОҚЛАРИДА ЛОЙИҲАЛАШ ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА "НЕФТГАЗФАН"

ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва газ саноати тармоқларида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ишларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасиминг 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси таркибида 1-иловага* биноан республика нефть ва газ қазиб олиш ташкилотлари институтлари ва конструкторлик бюролари негизида нефть ва газ саноати тармоқларида лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси:

республика нефть ва газ саноатида илмий, лойиҳалаш, норматив-тадқиқот, технологик, конструкторлик ишларини амалга оширувчи корхона ва ташкилотларни ўз таркибига олган давлат бирлашмаси ҳисобланади;

юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини республиканинг амалдаги қонун ҳужжатлари, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси Устави ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ва "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси томонидан тасдиқланадиган бирлашма Устави асосида ташкил этади.


3. Қуйидагилар "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

геология, излаш, қидирув, нефть, газ, газ конденсати конларини ўзлаштириш, тўплаш, тайёрлаш, узатиш, ташиш, қайта ишлаш, халқ хўжалигида нефтдан, газдан ва нефть маҳсулотларидан синоат асосида фойдаланиш, газни ер остида сақлаш, нефть, газ ва нефтни қайта ишлаш саноати объектлари, нефть, газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари тармоқлари қурилиши йўналишлари бўйича илмий тадқиқот, лойиҳа-қидирув, тажриба-конструкторлик технологик ишларнинг иқтисодий манфаатдорлигини таъминловчи тизимни яратиш;

нефть, газ ва газ конденсати конларини қидириб топиш ва уларни разведка қилиш бўйича геология-қидирув ишларининг самарали йўналишларини асослаб бериш, хом ашё базасини кенгайтириш мақсадида нефть, газ, конденсат захираларини ҳисоблашни амалга ошириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва экология хавфсизлиги бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш;

нефть, газ ва газ конденсати конлари, шунингдек, газнинг ер ости омборларини ўзлаштириш ва тартибга солишнинг илмий асосланган лойиҳаларини ишлаб чиқиш, табиий ресурслардан янада тўлароқ фойдаланиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ўзлаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;

нефть, газ, нефтни қайта ишлаш саноатини истиқболда ривожлантиришнинг ва нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимининг умумий режаларини ишлаб чиқиш;

республика саноат корхоналари ва аҳолисини газ билан таъминлашнинг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш;

нефть ва газ саноати тармоқ институтларининг ихтисослик йўналишдаги кучларини нефть ва газ қазиб олиш объектларини лойиҳалаш, тадқиқ этиш, қуриш, уларни қайта ишлаш, ёнилғини ташиш бўйича алоҳида муҳим масалаларни ҳал этиш учун тўплаш. Бунда ходимларнинг маоши маҳсулотнинг пировард натижаларига тўғридан-тўғри икдисодий боғлиқлигига эришилади;

лойиҳалаш, тадқиқ қилиш соҳаларида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тармоқда илғор техника ва технологияни жорий этиш, нефть ва газ саноати объектларни қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш.


4. "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бирлашма бошқарувини сайлайди, аппарат тузилмасини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ва ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди. Аппаратни маблағ билан таъминлаш бирлашма таркибига кирувчи таркибий бўлинмаларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.

Бирлашма аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тавсия қилинсин. Бирлашмага бош директорнинг 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи, ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг биринчи ўринбосар маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.

Бош директорнинг биринчи ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 2-уй.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.