язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Молия вазирлигининг 90-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-32-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-51-сон "Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.08.2008 й. Қарори (АВ томонидан 19.09.2008 й. 1857-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.09.2008 й.

N 1857

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.08.2008 й.

N 90


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.08.2008 й.

N 2008-32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

26.08.2008 й.

N 01-02/8-51

ҚАРОРИ



Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури

лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар

томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 29 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги "2008 - 2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-879-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 198-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 18 августда 75, 2006-36, 01-02/8-16-сон билан тасдиқланган "Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2006 йил 24 август, рўйхат рақами 1619 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 34-35-сон, 353-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 396-модда.