язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистан Республикаси Президентининг 13.11.2002 й. ПФ-3161-сон "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.11.2002 й.

N ПФ-3161



ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСТИДАН

НАЗОРАТНИ   КУЧАЙТИРИШ   БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Етиштирилган пахта хомашёси учун ҳисоб-китоблар чоғида шартнома-молия интизомига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш, пахта тайерлашга оид ҳисоб ва ҳисоботларнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасидаги Назорат-тафтиш бош бошқармаси тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси таркибида Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси (бундан буёғига - Бошқарма деб юритилади) ташкил этилсин.


3. Мазкур Бошқарма зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

пахта хошашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулоти ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича статистика ҳамда бухгалтерия ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш;

пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилинадиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган пахта хомашёсининг миқдори ва сифати бўйича маълумотлар назорат ва тафтиш қилинишини, хомашёни қайта ишлаш чоғида олинадиган пахта толаси, пайдо бўладиган куйиндилар ҳамда бошқа чиқиндиларнинг белгиланган меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;

навларни жойлаштиришнинг ўрнатилган тартибига риоя этилиши, белгиланган стандартларга ва селекция навлари жойлаштирилишига мувофиқ уруғлик чигитлар тайёрланиши ҳамда пахтакор хўжаликларнинг улар билан таъминланиши мониторингини амалга ошириш;

пахта хомашеси ҳамда ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларининг миқдори ва сифатини ҳамда уларнинг ҳисоботда акс эттирилишини баҳолаш бўйича текширишларни ташкил қилиш ва ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиб такомиллаштириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига пахта тайёрлаш, уни сақлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланган махсус жадваллар бўйича пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаёттан, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хомашёсининг миқдори ҳамда сифати, пахта толаси ва пахта маҳсулотининг сотилиши масалалари бўйича текшириш ҳамда тафтишлар ўтказиш, шунингдек, пахтакор хўжаликларнинг сифатли уруғлик чигит билан таъминланишини ҳамда ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга риоя этилишини текшириб туриш ҳуқуқи берилсин.


5. "Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармони 2-бандининг бешинчи хатбоши ва 4-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 й. 21-сон, 165-модда