язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.1999 й. 309-сон "Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.1999й.

N 309



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА

СОТИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗУВЧИ

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИ

ТАҲРИРДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш масалаларини тезликда ҳал этишда тендер савдолари ўтказувчи Давлат Комиссиясининг ролини ошириш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий сармоя жалб қилинишини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низом тасдиқлансин.


2. Бирламчи тендер ҳужжатларини бевосита ишлаб чиқувчи ҳамда потенциал хорижий инвесторларнинг инвестиция таклифларини эксперт баҳоловчи идоралараро ишчи гуруҳларга раҳбарлик қилиш ва улар фаолияти учун жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 1 -илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар  Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 6, 32-модда.