язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.1999 й. 148-сон "Хорижий сармоялар бўйича агентликни акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.1999 й.

N 148



ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР БЎЙИЧА

АГЕНТЛИКНИ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Истиқболли инвестиция лойиҳаларни ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш ва хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий сармоялар бўйича агентлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 24 августдаги 340-сон қарори билан белгиланган шартларда маблағ билан таъминлашнинг уч йиллик даври тугаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки ва "Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг улар томонидан 1-иловага мувофиқ устав жамғармасига эга бўлган ва улушлари тақсимланадиган "Хорижий сармоялар бўйича агентлик" акциядорлик жамиятини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Хорижий сармоялар бўйича агентлик" акциядорлик жамияти Хорижий сармоялар бўйича Агентлик негизида ташкил этилади ва барча мулкий ва номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳалаш даври амал қилишининг барча босқичларида хорижий сармоя иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг истиқболли дастурларни идентификациялаш  ва ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, пухталаш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини, техник-иқтисодий асосларини ва бизнес-режаларини ваколатли органларда келишиб олиш йўли билан комплекс кузатиб борилишини таъминлаш;

республикада мавжуд бўлган инвестиция имкониятлари маркетингини олиб бориш, хорижий инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг инвестиция муҳити бўйича маълумот-ахборот ва таҳлил материаллари билан таъминлаш;

инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашни ташкил этиш масалалари бўйича хорижий инвесторлар ва халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий сармоялар иштирокида ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган лойиҳаларни юридик ва маслаҳат бериш жиҳатидан қўллаб-қувватлаш Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.


5. "Хорижий сармоялар бўйича агентлик" акциядорлик жамияти марказий аппаратининг ташкилий тузилмасига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик бош директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда муассисларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланади.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Агентлик ўз фаолиятини ўз фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига тижорат асосида амалга оширади.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти:


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки ва "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси билан биргаликда бир ой муддатда "Хорижий сармоялар бўйича агентлик" акциядорлик жамиятини ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;


БМТ ва ТАСИСнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан республикага хорижий сармоялар оқимининг кўпайишига ёрдам берадиган Агентлик иштирокида амалга оширилаётган қўшма дастурларни маблағ билан таъминлашни давом эттириш масаласини ишлаб чиқсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 24 августдаги 340-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 31 мартдаги

148-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Хорижий сармоялар бўйича агентлик"

акциядорлик жамияти муассислари

улушларининг тақсимланиши

Муассислар*


Устав жамғармасига

бадал,  млн сўм


Устав жамғармасидаги улуш,

%


Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги *


15

25



"Ўзмиллийбанк"


15

25

"Асака" банки


15

25

"Ўзбекинвест" компанияси


15

25


Жами


60

100

-------------------------

* улуш Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли, 75-уйдаги умумий майдони 518 квадрат метр бўлган ишлаб чиқариш хоналаридан 3 йил мобайнида фойдаланиш ҳуқуқини бериш сифатида қўшилади.