язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2006 й. 156-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2006 й.

N 156



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ВА ШАҲАР ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ, ҲАЙДОВЧИЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294-сон қарори талабларини бажариш ва Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш тартибини, шу жумладан йўловчи ташишда қатнашувчи ҳайдовчилар таркибини тайёрлаш ва ўқитиш қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Республика мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг марказий кенгаши, Ўзбекистон автомотоҳаваскорлар жамияти, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси таркибидаги ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсин.

4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:

ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув юртлари фаолиятини ўрнатилган ягона талаб ва тартиблар асосида мувофиқлаштириб борсин;

икки ой муддатда ҳайдовчиликка номзодлар ўқув юртини тугатганлигини тасдиқловчи гувоҳноманинг ягона намунасини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва барча ўқув юртларини буюртмалар асосида таъминласин;

уч ой муддатда ўқув юртлари ўқув ва моддий негизининг намунавий нормативларини ҳамда уларга доир услубий тавсияларни ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ва муддатини мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш чораларини амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасининг халқаро талабларга мос бўлган такомиллаштирилган янги намунасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

ҳайдовчилик гувоҳномалари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар банкини юритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш тартиби тўғрисида" 1998 йил 19 октябрдаги 445-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 1- ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов ва Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 317-модда.