язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2003 й. 207-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини йўловчилар ташиш автобуслари билан таъминлаш тўғрисида" 2002 йил 24 сентябрдаги 331-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2003 й.

N 207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТОШКЕНТ

ШАҲРИНИ ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ АВТОБУСЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 24

СЕНТЯБРДАГИ 331-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри аҳолисига ва хорижий меҳмонларга транспорт хизмати кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, сотиб олинаётган "Mercedes-Benz Conecto О345" русумли йўловчи ташиш автобусларининг сифатли техник тавсифларини ҳамда қулайлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси билан "ЭвоБус ГмбХ, Мерседес-Бенц Автобуслар" (Германия) компанияси ўртасида 2002 йил 5 апрелдаги олди-сотди Бош контрактига бош контрактнинг 37,42 млн евро суммасидаги тасдиқланган умумий қиймати доирасида автобуслар русумлари спецификацияларини аниқлаштиришни назарда тутувчи шаҳар йўловчи ташиш автбусларини босқичма-босқич етказиб бериш юзасидан Бош контрактга 1-сон қўшимча битим тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси тузилган қўшимча Битимга мувофиқ 30 та "Mercedes-Benz Conecto O345U" русумли автобуси, 3 та "Mercedes-Benz Sprinter 413 CDI" русумли микроавтобус, 1 та "Mercedes-Benz Tourizmo RHD" русумли сайёҳлик автобуси ўз вақтида сотиб олиниши ва улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.


2. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси ушбу қарорга мувофиқ "ЭвоБус ГмбХ, Мерседес-Бенц Автобуслар" компанияси билан тузилган контрактлар асосида республикага келтириладиган 270 та "Mercedes-Benz Conecto O345" русумли автобус, 30 та "Mercedes-Benz Conecto O345U" русумли автобус, 3 та "Mercedes-Benz Sprinter 413 CDI" русумли микроавтобус, 1 та "Mercedes-Benz Tourizmo RHD" русумли сайёҳлик автобуси, эҳтиёт қисмлар, махсус техника, асбоб-ускуналар ва бошқа фойдаланиш материаллари учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини йўловчилар ташиш автобуслари билан таъминлаш тўғрисида" 2002 йил 24 сентябрдаги 331-сон қарорнинг 11-банди учинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов