язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/10-18/09-сон, Молия вазирлигининг 52-сон "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 18.06.2007 й. Қарори (АВ томонидан 07.09.2007 й. 1715-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2007 й.

N 1715

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.06.2007 й.

N 01/10-18/09


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.06.2007 й.

N 52


ҚАРОРИ



"Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси

автобус паркларининг давлат акция пакетларини

ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 17 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3713-сонли Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 2-сон, 7-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 июлдаги "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида"ги ПҚ-396-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 27-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида" 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-396-сон қарори бажарилишини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 57-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

        

Д. Мусаев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 375-модда.