язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.03.2004 й. 101-сон Қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 мартдаги

101-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва

йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш

давлат инспекцияси ("Ўздавтемирйўлназорат"

инспекцияси) тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси деб юритилади) давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади, у поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш ҳамда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан риоя этилишини, шунингдек "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва транспорт қурилиши корхоналарида қозонхоналар ва кўтариш иншоотларидан хавф-хатарсиз фойдаланилишини назорат қилувчи Ўзбекистон Республикасининг темир йўл маъмурияти функцияларини амалга оширади.


2. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тизимига ҳудудий филиаллар  Тошкент, Фарғона, Бухоро, Оролбўйи ва Қашқадарё филиаллари ҳамда Атроф муҳит муҳофазаси бўйича темир йўл илмий ишлаб чиқариш маркази киради.


4. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.


5. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ўз ваколатларига тегишли масалалар бўйича қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, темир йўл транспорти хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўл транспорти соҳасидаги фаолият лицензияланишини ташкил этиш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техник фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ва темир йўл транспорти объектларини, маҳсулотларини ва технологияларини, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги жиҳатидан, доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга қабул қилиш ишларида қатнашиш.

вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи ходимларининг техник фойдаланиш қоидаларини ва йўриқномаларни билишини комиссия тузиб текшириш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалаларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик қилиш.


8. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида техник фойдаланиш қоидаларига, поездлар ҳаракати ва маневр ишлари йўриқномасига, сигнализация ва алоқа йўриқномасига, шунингдек, темир йўл транспорти техника воситаларининг авариясиз ишлашини тартибга солувчи бошқа йўриқномалар ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини олиб бориш;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминловчи техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

темир йўл транспорти соҳасида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва объектларни, маҳсулотларни ва технологияларни, уларнинг темир йўл транспорти соҳасидаги белгиланган талабларга мувофиқлиги жиҳатидан, фойдаланишга қабул қилиш ишларини амалга ошириш;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг лавозимга янгидан тайинланаётган ходимларининг, шунингдек вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи ходимларининг техник фойдаланиш қоидаларини ва йўриқномаларни билишини белгиланган тартибда комиссия тузиб, вақти-вақти билан текшириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган фавқулодда ҳодисалар (авария, ҳалокат)га оид хизмат текширувлари ўтказилишида иштирок этиш ҳамда МДҲнинг бошқа мамлакатлари ва хорижий мамлакатлар ҳудудида йўловчи ташиш поездлари билан бўлган темир йўл ходисаларига оид хизмат текширувини ўтказишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

вазирликлар, идоралар, муассалалар ва ташкилотлар томонидан ўтказилаётган поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилишининг хизмат текширувлари тўғрилигини назорат қилиш;

вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳисобини юритиш ҳамда таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолларини ҳамда уларнинг сабабларини таснифлаш ва улар юзасидан хизмат текшируви ўтказиш тартиби бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

темир йўл транспорти объектларини тайёрловчи, қурувчи ва улардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларнинг поездлар хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан ишларини техник текширишни ташкил этиш ва белгиланган тартибда ўтказиш;

темир йўл транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий контингентларни транзит ташишда хулосалар бериш;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда транспорт қурилиши корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларини сақлаш ва улардан хавф-хатарсиз фойдаланиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига қарашли ҳудудий филиаллар орқали ҳал қилади.



III. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ қоидалар, йўриқномалар, низомлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг корхоналари объектларини белгиланган тартибда текшириш;

ҳаракатланадиган таркибни ва темир йўл транспорти соҳасидаги бошқа техник воситаларни яратиш (қуриш), синаб кўриш, серияли ишлаб чиқариш, фойдаланишга қабул қилишда қатнашиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлардан ҳужжатларни, тадбирлар режаларини талаб қилиб олиш, шунингдек темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича, шу жумладан юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳолларини текшириш масалалари бўйича ҳисоботларни эшитиш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қоидалар, йўриқномалар, буйруқлар ва кўрсатмаларни бузаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;

темир йўл транспорти техника воситаларидан фойдаланишни ва ишларни амалга оширишни тўхтатиб туриш, одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига хавф солувчи носозликлар туфайли перегонларда, станцияларда ва кириш йўлларида поездлар ҳаракатини тўхтатиш ёки ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

локомотивлар, мотор вагонли ҳаракатдаги состав, вагонлар, йўллар ва ўтказиш стрелкалари, сигнализация ва алоқа қурилмалари, боғланиш тармоқлари сифатсиз таъмирланган ҳолларда уларни тузатишдан чиқаришни тақиқлаш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнализация ва алоқа ҳамда электр таъминоти тизимлари ва темир йўл транспортининг бошқа техника воситаларининг белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилган комиссия текширувлари натижаларини бекор қилиш;

поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари ва стандартлар бузилиши ҳоллари бўйича материалларни белгиланган тартибда тегишли органларга бериш;

темир йўл транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, шунингдек ташкилотлар ва корхоналарга (айни пайтда ушбу ташкилотлар ва корхоналар тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларни хабардор қилган ҳолда) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишлардаги аниқланган бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

тегишли вазирликлар, идоралар, муассалалар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг вакилларини, шунингдек уларга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини фавқулодда ҳодисаларга оид хизмат текширувини ўтказишда иштирок этиш, фавқулодда ҳодисаларга оид хизмат текширувини ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича экспертизалар ўтказиш ва техникавий маслаҳалашиш учун жалб қилиш;

поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ва белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш билан боғлиқ транспорт, алоқа воситалари, хизмат хоналаридан, хизмат вагонининг тўсиқсиз юришидан, шунингдек бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафар қилишда локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда текширувчилар сифатида киритиш.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ва унинг ҳудудий филиаллари мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



IV. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ" ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тегишли равишда вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


12. Ўзбекистон Республикаси "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ва инспекциянинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

ходимларнинг белгиланган сони доирасида "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штатлар жадвалини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда инспекциянинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;

марказий аппарат таркибий бўлинмалари ва Инспекциянинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


13. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ҳудудий филиаллари бевосита "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғига бўйсунади.


14. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юришга рухсат берилган.


15. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва имтиёзлар тизими жорий этилади.


16. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 108-модда.